Бош саҳифа / Жамият / Дадам — менинг қаҳрамоним!

Дадам — менинг қаҳрамоним!

Қадрли дадажон, кунларни қувлаб ойлар ҳам бирин-кетин ўтиб, сизнинг байрамингиз — Ички ишлар ходимлари куни ҳам келди. Биз ҳар галгидек байрамга ўзгача тараддуд кўрдик.

Айниқса, сизни хурсанд қилиш учун укаларим ва мен сиз истагандек одобли, хушхулқли ва аълочи бўлишга ҳаракат қилдик. Ахир ўзингиз айтгандингизку, сизлар фақат яхши ўқишингиз, элу юртга хизмат қиладиган инсонлар бўлишингиз керак деб. Лекин, афсус бугун сиз орамизда йўқсиз.

Яқинда мактабимизда ўқитувчимиз “Менинг қаҳрамоним” мавзуида иншо ёзиб келишимизни айтди. Синфдошларим орасида кимдир машҳур ёзувчини, кимдир эса яна таниқли санъаткорни, бошқаси эса устози ҳақида ёзди. Мен эса сиз ҳақингизда қоғоз қораладим. Чунки сиз мен учун ҳақиқий қаҳрамонсиз. Иншомда сиз ҳақингизда — Ўктам Алиқулов вилоят ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида кўп йиллар ишлаганингизни, газета ўқишни ёқтиришингиз ва бизга ҳар тонг энг сўнги янгиликларни гапириб беришингиз, зиёли инсонларни қадрлашингиз ҳамда қилган яхши амалларингиз ҳақида ёздим.  Ва охирида сиз билан ҳамиша фахрланиб юришимни эслатиб ўтдим.

Ана, уйимиз тўрида суратингиз салобат тўкиб турибди. Сизни байрам билан табриклаш учун унинг ёнига бораман. Сиз билан келажагим ҳақида суҳбат қураман. Биласизми, дадажон, келажакда мен ҳам сиздек ички ишлар ходими бўлмоқчиман. Тўғри, ўзингиз айтганингиздек, бу касб аёлларга қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин, мен энди улардан чўчимайман. Сизнинг издошингиз бўлиб, халққа хизмат қиламан.

Хурсаной МАМАТҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan