Дабдабага чек қўйиш вақти келмадими?

0
45

Бир куни  дугонамнинг уйига борсам,  тўполоннинг устидан чиқиб қолдим.  Англашимча,  опасининг бўлажак қайнонаси инжиқроқ экан. Келин томонга кўп шартлар қўяётган эмиш.

Ҳамма нарсанг  қимматбаҳо бўлсин  ва тўй жуда дабдабали ўтсин, дея шарт қўйибди. Дугонамнинг опаси эса улар айтган нарсаларни қилиб берасиз, деб онасига жаҳл қилаётганди.  Бу ҳолатдан лол бўлиб қолдим… Ҳозирги кундаги тўйларимизга бир эътибор беринг-а…  Айниқса, келиннинг сарпосини  айтмайсизми?! Ота-она қиз узатаркан,  аввало, уни сарпосини ўйлайди.  Чунки, келинга бериладиган  бўм-бўш хоналарни тўлдириш, муаммога айланади. Ҳа, у ҳам майли, бир ўйлаб кўринг, қайноналар  келин томоннинг сарполарини қимматбаҳо, мебеллари эса чет элники бўлишини хоҳлашади. Агар ёшларга ҳамма шарт-шароитларни ота-онаси яратиб берса, ёшлар  ўзи боқиманда бўлиб қолмайдими? Тўй  ҳақида, тўйлардаги  исрофгарчилик ҳақида, дабдабабозлик ҳақида кўп ва хўп гапирилмоқда.  Бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Аммо натижаси сезилмаётгандек назаримда. Ҳаммаси аввалгидек, ҳатто аввалгидан ҳам ошиб тушмоқда. Тўғри,  ота-оналаримиз биз учун ҳамма нарсага тайёр туришади.  Фарзандларини ҳеч кимдан кам қилмасликка ҳаракат қилишади. Биз шу азиз инсонларимизга  муносиб фарзанд бўла оляпмизми,  ортиқча дабдабабозликни  талаб қилиб уларни қийнаб қўймаяпмизми, деган саволларни ўзимизга берсак яхши бўлармиди?!

М. ХОНИМОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг