Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Чучварани хом санаган” назоратчи

“Чучварани хом санаган” назоратчи

Давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорларига мувофиқ республикамизда истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни тўлақонли ундирилишига доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Уларнинг ижроси изчиллик билан таъминланаётган бир пайтда, қарздорликни ундириш ўрнига, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, ноқонуний даромад орттириш пайида истеъмолчилардан пул талаб қилаётган соҳа ходимлари, минг афсуски, ҳали ҳам учраб турибди.

Жумладан, олиб борилган тезкор тадбирлар жараёнида бу борада содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари фош этилди.

Термиз шаҳар электр тармоқлари корхонаси собиқ назоратчиси Б.Маликов (исм-шарифи ўзгартирилган) фуқароларнинг истеъмол қилган электр энергияси ҳамда янги турдаги электр ҳисоблагич ўрнатиб бериш баҳонаси билан уларни алдаш йўли билан 2016-2017 йиллар давомида фуқаро Ф.Донаеванинг 2 280 000 сўмини ва фуқаро А.Ниёзованинг 250 000 сўмини, жами 2 530 000 сўм пулларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Инсон ўз нафсини жиловлай олмаса, унга эрк берса, разолат ботқоғига ботиши тайин экан. Нафс балосига гирифтор бўлган юқоридаги кимса эса “ўзим хон, кўланкам майдон”, хоҳлаган ишимни қилавераман, қабилида иш кўрди. Энди у содир этган қилмиши учун қонун олдида жавоб беришга мажбурдир.

Акрам ҲАМДАМОВ,
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
Департаменти Термиз шаҳар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan