Бош саҳифа / Жамият / Чуқур қишлоқликлар

Чуқур қишлоқликлар

тиббий кўрикдан ўтказилди

Денов туманидаги “Чуқур қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Денов туман ҳокимлиги томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида кенгайтирилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Т. Норбоев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қобуловалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ибратли ишлар ҳамда давлат раҳбарининг жорий йил 9 ноябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ва истиқболдаги муҳим масалалари юзасидан берган топшириқлари ҳақида сўз юритишди.

Шундан сўнг, “Чуқур қишлоқ” қишлоқ врачлик пункти мудирасининг ҳисоботи тингланди. Таъкидланганидек, маҳалла аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиб келаётган мазкур қишлоқ врачлик пунктидаги тиббий воситалар маънан эскирган. ҚВП биноси тўлиқ қайта таъмирлашни талаб этади. Йиғилишда маҳалла нуронийлари қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, электр энергияси таъминоти, халқ таълими соҳасида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан мурожаат қилар экан, маҳаллани обод қилиш борасидаги таклифларини ҳам билдиришди.

Тадбир давомида маҳалла аҳолисининг 87 фоизи вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан ташкил этилган “Меҳр улашинг” ойлик акцияси доирасида малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик кенгаши 4 гуруҳ аъзолари иштирокида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филиали томонидан аҳолига ва Денов “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйига беғараз дори-дармон ва тиббий воситалар тарқатилди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE