Бош саҳифа / Жамият / Чора кўрилди

Чора кўрилди

“Сурхон тонги” газетасининг  2017 йил 29 ноябрдаги 69-сонида чоп этил-ган “Иш эгасини қачон топади?” танқидий мақола юзасидан Музработ туман “Ободонлаштириш” бошқармаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Музработ туман “Ободонлаштириш” бош қармаси томонидан ўтган йилда режа асосида тумандаги 37 та маҳаллада қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бўйича олиб борилган ишлар мажбурий тартибда амалга оширилиб, жами 787 та ит ва 62 та мушук зарарсизлантириб, махсус “беккер чуқур”ига олиб борилиб, куйдириш йўли билан йўқ қилинди.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан ҳар бир маҳалла кесимида йил давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарорининг  мазмун ва моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман “Ободонлаштириш” бош қармаси (376) 34-91-042 махсус ишонч телефони барча маҳалла биноларига ва жамоат жойларига осиб қўйилган.”

Ў. НОРМАТОВ,
Музработ туман
Ободонлаштириш
бошқармаси
бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan