Бош саҳифа / Жамият / Чопончиларнинг юмуши енгиллади

Чопончиларнинг юмуши енгиллади

Музработ туманидаги чопончилар қишлоғи ҳақида эшитганмисиз? У “Меҳригиёҳ” маҳалласида жойлашган. Бу маҳалладаги қўли гул аёллар тиккан, кўз нури, меҳрини бериб, майдалаб қавиган чопонларнинг таърифи анча машҳур.

Аммо, бугун уларнинг юмуши енгиллаган. Сабабини сўрасангиз, чунки маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизнинг 129 миллион сўмлик кредит маблағи эвазига 32 та замонавий тикув машинаси олиб берилди. Эндиликда, улар илгари ҳафтада 1 та чопон тиккан бўлса, ҳозир бу машинкалар ёрдамида 3-4 та тикишмоқда. Маҳсулот кўпайгандан кейин даромад ҳам шунга яраша бўлмоқда.

Маҳаллабай ишлаш нима дегани ўзи, дейдиганларга тайёр мисол бу. Демак, дафтарлар бекорга тутилмаяпти, аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқариш учун ажратилаётган миллиардлаб кредитлар эса бекорга сарф бўлмаяпти. Улар чопончилар қишлоғидаги аёлларга ўхшаш фуқароларнинг ҳаётида ўзгариш ясаяпти.

Кўриш учун видео: https://youtu.be/itG-OqIoD5w

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan