Бош саҳифа / Жамият / Чирой очаётган “Гулобод”

Чирой очаётган “Гулобод”

Бугун фаол маҳалла раиси шунчаки ҳисобот учун эмас, аксинча, ҳар бир фуқаро муаммосини ҳал этиш орқали халқ ҳаётини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ана шундай инсонлардан бири Музработ туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Таваккал Муҳаммадиевдир.

— Маҳалламизда 4013 нафар аҳоли, 921 та оила, 661 та хўжалик бор. Шулардан 4 нафари ижтимоий ёрдамга муҳтож оила, — дейди Т. Муҳаммадиев. — Жорий йил 2 та оилага уй-жойини таъмирлаш учун 10 миллион сўмдан моддий ёрдам қилинди. Қолганларига газ плиталар, кир ювиш машиналари, ногиронлик аравачалари берилди.

Маҳалламизнинг 80 фоиз аҳолиси вилоятимиздаги энг сара анорларни етиштиришади. Боғдорчиликдан йилига 20 миллиондан 50 миллионгача даромад кўришади. Бундан ташқари, 23 та оила замонавий иссиқхона қуриб олган. 15 та оила чорвачилик, 5 та оила асаларичилик билан шуғулланади. Маҳалламизда товуқчилик, беданачилик фермалари фаолият юритмоқда. Унда 20 киши иш билан таъминланган.

“Шариф” қурилиш моллари фирмаси эса шифер ишлаб чиқариш цехини қуриб, 25 та иш ўрни яратган. 4 та фермер хўжалиги ҳам ўнлаб маҳалладошларни иш билан таъминлаган. Бу ҳам эл фаровонлиги, юрт ободлиги йўлида қилинаётган эзгу амаллардан бири. Маҳалламиздаги қурилишларга келадиган бўлсак, 60 ўринли болалар боғчаси ҳамда Мамасаид Илёсов бошчилигидаги “Балиқчилик” хусусий фирмаси томонидан музлатгич омборхона, дўкон, спорт иншоотлари қурилмоқда. 20 йиллик тажрибага эга посбон Эрназар Пирназаров, профилактика инспектори билан елкама-елка туриб, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашда кечани кундузга улаб меҳнат қилишмоқда.

Дарҳақиқат, “Гулобод” маҳалласи номига мос ва хос ҳолда чирой очиб, аҳолининг турмуш маданияти юксалиб бормоқда.

Гулзор ТЕМИРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan