Бош саҳифа / Жамият / Чиқинди қутилар нега йўқ?

Чиқинди қутилар нега йўқ?

Бугунги кунда чиқин­дилар муаммоси долзарб экологик масалалардан биридир. Кейинги йилларда маиший ва саноат чиқинди­лари кўпайиб бораяпти.

Шу боис, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломат­лиги­ни ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойда­ланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган изчил экологик сиёсат юритилмоқда. 

Яқинда бир дўстимиз тўйга таклиф қилди. Тўй шаҳримиздаги муҳташам тўйхоналардан бирида бўлаётган эди. Биз тўй бошлангунга қадар ҳовлида суҳбатлашиб туриб, сигарет қутисини ташлаш учун у ёқ-бу ёққа қараб, чиқинди қути қидираётган йигитга кўзимиз тушди. Топа олмади ва қўлидаги чиқиндини йўл ёқасидаги ариқчага ташлади. Бу каби ҳолатлар Термиз шаҳрининг деярли барча жойида учрайди. Ваҳоланки, бундай камчиликларнинг олдини олиш ҳамда бартараф қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги ”Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорига асосан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар ўз маблағлари ҳисобидан ҳудудлар, бинолар ва иншоотларнинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида уларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари ўрнатишлари ва санитар-тозалаш корхоналари билан шартнома асосида чиқаришлари белгиланган.

Тасдиқланган меъёрларга мувофиқ, аҳоли пунктларида ҳар 50 метрда, маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғ ва хиёбонларда ҳар 800 метр квадрат майдонда, бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада (йўлак чизиғи бўйлаб) биттадан чиқинди қути қўйилиши лозим. Бозорлар, супермаркетлар ва гипермаркетларда эса ҳар 250 метр квадрат майдонда, бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада чиқинди қутиси қўйилиши лозим. Жамоат транспорти бекатлари бир ёки иккита қути билан жиҳозланиши зарур. Даволаш муассасалари ҳудудида ҳар 700 метр квадрат майдонда 1 тадан қути ўрнатиш кўзда тутилган.

Кўп қаватли уйлар, марказий майдонлар, пиёдалар йўлаги ва ҳудудларининг қуйи қисмида, магистрал кўчалар бўйлаб, шунингдек, кўприкларда (ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигига қараб) ҳар 50 метр жойга битта чиқинди ташланадиган қути ўрнатилиши кўзда тутилган. Гавжум жойлар учун бундай меъёр 100 метрдан ошмаслиги лозим.

 Дуч келган жойга чиқинди ташлаш — бу нафақат шаҳар қиёфасига,балки барча тирик жонзот ҳамда организмларга салбий таъсир кўрсатади.

С.ҚУРБОНОВ,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги
назорат бўйича Термиз шаҳар инспекцияси бош мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan