Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Чигит униб чиқди

Чигит униб чиқди

Қумқўрғон тумани деҳқонлари Наврўз айёми кунлари чигит экишни бошлашганди. Хусусан, ўрта махсус маълумотли агроном- деҳқон Насиба Суюнова бошлиқ “Насиба Суюнова” фермер хўжалиги аъзолари 25 гектар майдонга ўрта толали ғўзанинг “Бешқаҳрамон” нави уруғини қўшқаторлаб экишганди.

Барвақт ҳаракат қилган пахтакорларнинг даласида чигит униб чиқди.

Айни пайтда механизатор Қодирали Жўрақобилов ва Адҳам Давлатов, Беҳзод Ҳамдамов сингари сувчилар ёш ниҳоллар парваришини бошлаб юборишди.

Жорий йилда Қум-қўрғон тумани деҳқонлари 8 742 гектар майдонда ғўза ўстирадилар. Деҳқонлар экиш мавсумига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришди. Далаларда пушта олингач, бор сувдан имкон борича тежаб-тергаб фойдаланиб, суғоришни якунлашди. Тобга келган далаларга 84 та сеялка таққан тракторлар олиб чиқилди. Чигит бир жойда ивитилиб, димланиб, сўнгра фермер хужаликларига етказилиб берилаяпти. Бугунгача 326 та фермер хўжалигида жами 3 500 гектар майдонга чигит экиб бўлинди. Пахтакорлар белгиланган майдонларга чигит экишни тез ва сифатли якунлаш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишаётир.

Қумқўрғонлик миришкорлар қуёшга бетгай далаларда чигит экишни барвақт бошлашгани учун далаларда уруғ пешма-пеш кўкармоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE