Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Чигит пуштага экилгунча…

Чигит пуштага экилгунча…

Вилоятимизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда чигит экиш жанубий туманларда 25 мартдан 10 апрелгача, шимолий туманларда 1–10 апрель қулай муддат  ҳисобланади. Чигит пуштага экиладиган ёки чигит суви бериладиган майдонларда суғориш ишларини экишдан 10-15 кун олдин бошлаш лозим.

Шеробод туманидаги “Шайманбобо” фермер хўжалигининг дала майдонида воҳа қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари  иштирокида ўтказилган кўргазмали семинар чигит пуштага экиладиган ёки чигит суви бериладиган майдонларда суғориш ишларини самарали ташкил этиш ишларига бағишланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Семинарда фермер хўжалиги даласининг экиш олдидан тайёрлаб қўйилган пушта эгатларига суғориш тадбирини қўллаш билан боғлиқ жараёнлар кўздан кечирилди. Мутахассислар далани экишга сифатли қилиб тайёрлаш, пушта эгатларини етарли сув сарфлаб суғориш, сернам бўлган пушталарда чигитларнинг тез, бир текис ва жадал ўсиб ривожланишига эришиш юзасидан тавсияларини беришди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Motokultivatorli bo‘ldim

 Yoshlarni ish bilan ta’minlash borasida oltinsoyliklar ham ildamlar safiga kirish harakatida. Chunki, mutasaddilar ishsiz, ijtimoiy …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan