Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Чигит экиш авжида

Чигит экиш авжида

Деҳқончиликда бир кун эрта ҳаракат қилган ҳам ютади. Бу нақлга қатъий амал қилаётган деҳқонларимиз тобга келган майдонларга чигит экишни бошлаб юборишди. Айтиш керакки, бу йил вилоятда ғўза навлари жойлаштириладиган майдонлар аввалги йилларга нисбатан анчага қисқартирилди. Чунки халқимизни сабзавот маҳсулотлари билан ҳам таъминлашимиз керак. Деҳқонларимиз эса фақат юқори ҳосил етиштириш эвазига аввалги даражадаги хирмонларни барпо этишлари лозим. Мўл ва сифатли ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири эса барвақт ҳаракат қилишдир. Шу мақсадда бугун далаларга олтмишдан зиёд сеялка таққан чопиқ трактори олиб чиқилди ва чигит экиш қизғин бошланиб кетди. Пахтакорларимиз жорий йилда далаларга ўзларига таниш бўлган “Наманган-77“, “Бухоро-102”, “Бухоро-6”, “Султон”, “Порлоқ-1” ҳамда “Бешқаҳрамон” навлари чигитини қадашмоқда.

Жарқўрғон тумани деҳқонлари ўтган йилги қолоқлик доҚини ювиш учун бу йил ғайрат билан меҳнат қилишаяпти. Бир неча фермер хўжаликлари аъзолари Наврўз байрами арафасида чигит экишни якунлашганди. Шу боис, “Аму-Занг жилолари” ҳамда “Файз АБ” СИУ га қарашли фермер хўжаликларида барвақт экилган чигит униб чиқди. Тажрибали деҳқон Қоржов Тўраев бошлиқ “Олтин дон”, Парда Менглимуродов раҳбарлигидаги “Боботоғ шафағи” сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги фермер хўжаликлари аъзолари пешқадамлар сафида ерга чигит экишни якунлашди.

Вилоятимизнинг барча туманларида ерга қадалган уруғ тез ва тўлиқ униб чиқиши учун чигитни сифатли ивитиш, димлаш ва зараркунандаларга қарши дорилашга алоҳида эътибор берилаяпти. Ангор туманидаги “Шодимуҳаммад Ангор”, Термиз туманидаги “Рўзибой Хўжанов”, “Сурхон воҳаси”, “Халқобод сардори” каби ўнлаб фермер хўжаликларининг аъзолари белгиланган майдонларга чигитни тез ва сифатли экиш учун ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишаётир.

Усмонали НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизириқлик ғаллакорлар ютуғи

Вилоятдаги энг кўп ғалла етиштирувчи туманлардан бири — Қизириқ тумани меҳнаткашларининг ўтган йил кузидан буён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE