Бош саҳифа / Жамият / Чет элга боришади

Чет элга боришади

имтиёз ва имкониятлар

Мансур йўлда қадрдон дўсти Ҳошимни учратиб қолди. Салом аликдан сўнг,
— Кайфиятинг яхши, лекин нега бунча шошиб юрибсан?
— Э, сўрама дўстим, ишлашга чет элга кетаяпман.

Шунинг учун кетиш тадорлиги билан бандман. Қўшним банкка ишлагани учун, имтиёзли виза-карта очиртиришни маслаҳат берди. Шунга кўра, виза карта очиртирдим. Имтиёз сифатида 300 минг сўм ҳисобимга ташлаб беришди. Бу ҳам етмагандек, авиабилет оламан деб, кассага борсам, у ерда ҳам ишлаш учун кетаётганларга билет 20 фоиз чегирма билан берилар экан. Хуллас, маблағим анча тежалди.

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармойишлар халқимизнинг иш излаб кетаётган қатламининг манфаатларини ўйлаган ҳолда қабул қилинаётир. Муҳтарам Юртбошимизнинг Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасига асосан қонунларни аҳоли ўртасида тушунтириш мақсадида вилоят “Матбуот уйи”да адлия бошқармаси ташаббуси билан брифинг ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган АТ банклари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакиллари ҳамда Термиз юридик коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими бошқарма ва унинг бўлимларида фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди.

Фуқароларнинг чет элга вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун бориш, транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш учун берилаётган имтиёзлар ҳақида Ташқи миграция агентлиги Сурхондарё филиали раҳбари Р. Ҳамраев батафсил тушунтириш берди. “Ипотека банк” ва “Алоқа банк” ходимлари кредит бериш ва банк пластик карталарини очиш тартиби, имтиёз ва имкониятлар ҳақида маъруза қилдилар.

Шунингдек, брифинг давомида Ўзбекистон фуқаролари учун темир йўл ва авиачипталарни харид қилишдаги имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan