Бош саҳифа / Спорт / Чемпионнинг табриги

Чемпионнинг табриги

Термиз улуғ зотлар маскан тутган заминдир. Бу юртнинг одамлари очиқкўнгиллиги, сахийлиги, самимийлиги ва меҳнатсеварлиги билан, қолаверса, жаннатмакон воҳаси ва дунё тамаддунига беназир ҳисса қўшган буюк зотлари ва алп ўғлонлари билан ҳам маълум ва машҳурдир.

Бугунги давр ёшларига ҳавас қиламиз! Собиқ иттифоқ даврида “юқори”дан бўладиган босим туфайли  бармоқ билан санарли спортчиларгина жаҳон ареналарига чиқариларди. Ўзбекмисан, демак, йўл йўқ! Бу тўсиқни енгиб ўтишингиз учун ҳайратомуз натижалар кўрсатишингиз лозим бўларди. Баъзан ўшандек ҳолларда ҳам ноҳақликка учрардингиз. Осмон йироқ, ер қаттиқ. Шу боис битта-яримтагина олтин медаль соҳибига айланарди.

Бугун-чи? Истиқлолнинг шарофати билан юзлаб, минглаб спортчи ўғил-қизларимиз дунё аҳлини ҳайратга солиб, жаҳон миқёсида ўтказиладиган чемпионатларда ғолиблик шоҳсупаларининг юқорисидан ўрин олишмоқда. Бундай ёшларимиз билан нафақат биз, ўзимиз, дунё аҳли ҳам фахрланмоқда! Эътироф этмоқда. Албатта, фарзандларимизнинг бундай юксак ютуқларга эришишларида мураббийларнинг қўшаётган ҳиссаси бемисл эканлигини ҳам эътироф этиб йтишимиз лозим.

Мен ушбу турнир иштирокчиларига зафарлар тилаш билан бирга Термиз шаҳри нафақат республика, ҳатто жаҳоннинг нуфузли чемпионатлари ўтказиладиган марказга айланишини тилаб қоламан!

Руфат РИСҚИЕВ,
бокс бўйича жаҳон чемпиони,
спорт фахрийси 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE