Бош саҳифа / Жамият / Чексиз ғамхўрлик

Чексиз ғамхўрлик

Бойсун тумани ҳудудида 57 та умумтаълим мактаби, 10 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бўлса, бу масканларда меҳнаткашларнинг 20 минг нафар ўғил-қизи, 950 нафар жажжи фарзанд- лари таълим-тарбия олишаяпти. Мус- тақиллик йилларида тоғли туман мактаблари қиёфаси тубдан ўзгарди. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида гувала ва хом ғиштдан қурилган мактаблар ўрнида замонавийлари қурилди. Биргина шу йилнинг ўзида 51-умумтаълим мактаби, 9-мактабгача таълим муассасаси ва 10-ихтисослаштирилган мактаб-интернати капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий жиҳозлар билан тўлдирилди.

Бугун Бойсун тумани маориф тизимида 1671 нафар устоз муаллимлар, 93 нафар тарбиячи устозлар ёш авлоднинг таълим-тарбияси йўлида ўзларининг бор маҳорат ва тажрибасини ишга солишаяпти.

— Байрамни кўтаринки руҳда нишонлаяпмиз. Илғор педагогларимиз меҳнатларига яраша муносиб рағбатлантирилаяпти, —дейди туман  ХТМФМТ ва ТЭ бўлими мудирининг ўринбосари Омон Маматқулов. — Айём куни кекса педагогларимизни ҳам унутмаяпмиз. 48 нафар нафақадаги устозларга қимматбаҳо совғалар улашилди, 23 нафар ётиб қолган собиқ устоз-мураббийлар ҳолидан хабар олиниб, совғалар берилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми?

Термиз шаҳрида 180 676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan