Бош саҳифа / Жамият / Чегарада замонавий дорихона

Чегарада замонавий дорихона

Халқимиз “Қўшничилик — мингйилчилик”, “Қўшнинг тинч, сен тинч” каби мақолларга қатъий амал қилиб келади. Азал-азалдан ўзбек-тожик халқи иноқликда бирга яшаб келаяпти. Тўйи, анъаналари, урф-одатлари бир. Икки қардош халқ орасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан қатор ибратли ишлар амалга оширилаётир.

Сариосиё туманидаги “Ширин” қишлоғи аҳолисининг уйлари Тожикистон чегарасига яқин. Бу қишлоқда яшовчилар эндиликда қўшниларининг уйларига, тожик биродарлар эса “Ширин” қишлоғидаги хонадонларга тез-тез келиб туришади. Республика “Дори-дармон” акционерлик компанияси бошқаруви саъй-ҳаракати билан Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарадош бўлган “Ширин” қишлоғи аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида замонавий дорихона барпо этилди. Кўркам дорихона биносини қуриш учун “Сурхон дори дармон” масъулияти чекланган жамияти томонидан 410 миллион сўм маблағ сарфланди. Тажрибали қурувчилар Шерали Қудратов ва Равшан Дўстов раҳбарлигидаги “Термиз иншоот қурилиш — монтаж лойиҳа” МЧЖ бунёдкорлари уч ой мобайнида дорихонани қуриб ишга туширишди. Дорихонада тажрибали провизорлар Жасурбек Расулов ва Жамшид Бегимқулов қишлоқ аҳолисига сифатли ва арзон дори-дармонлар савдоси билан хизмат кўрсатишаяпти.

Эътиборли жиҳати шундаки, “Ширин” қишлоғида иш бошлаган замонавий дорихона нафақат қишлоқ аҳолисига, шу билан бирга қўшни Тожикистон халқига ҳам хизмат кўрсатаяпти.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE