Чегарада сайёр суд ўтказилди

0
52

Суд тизимида янги амалиёт — сайёр судларнинг жорий этилиши одамларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан ишончни мустаҳкамламоқда.

Яқинда Сариосиё  тумани Сариосиё чегара божхона постида ҳам сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Туман маъмурий суди раиси В. Караманов раислигида ташкил қилинган мазкур судда вилоят божхона бошқармаси ходимлари, туман прокурори, жиноят ишлари бўйича туман  суди раиси, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

Сайёр суд мажлисида Сариосиё чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган божхонага оид қонун ҳужжатлари бузилиши бўйича юритилган   11 та маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди ҳамда тегишли жазо чоралари тайинланган ҳолда қарорлар қабул қилинди. Мазкур суд қарорларининг мазмун-моҳияти ҳам сайёр суд иштирокчиларига батафсил етказилди.

Сайёр суд мажлиси ўзига хос очиқ мулоқот тусини олиб, унда иштирок этган фуқаролар  ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Суд мажлисида божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини, уларга имкон бераётган шарт-шароитлар ҳамда ҳуқуқбузарликка мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатиш орқали  хулқ-атворларини яхшилаш кераклиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, тадбиркорлик билан шуғулланаётган жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг амалдаги қонунларга амал қилиши, бунинг учун эса чегара божхона постларида назоратни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Азиз АБДУЛФАЙЗОВ,
вилоят божхона бошқармаси
ходими

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг