Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Чегара постида товарларни олиб ўтиш тартиби қандай?

Чегара постида товарларни олиб ўтиш тартиби қандай?

Бугун мамлакатимиз чегаралари келаётган сайёҳлар ва меҳмонлар учун очиқ бўлиб, фуқароларимизнинг ҳам бошқа давлатларга бориб келишида шундай қулайликлар яратилган. Ушбу борди-келдиларда табиийки, жисмоний шахслар республикамизга товарларни олиб ўтишади.

Вазирлар Маҳкамасининг 22 июндаги қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари белгиланди. Жорий йилнинг 1 июлидан кучга кирган ушбу қарорда маиший уй-рўзғор буюмлари, жумладан, музлаткич, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ плитаси, электр плита, телевизор, микротўлқинли, духовкали печлар, электр гўшт қиймалагич, дазмол, соч қуритгич, ошхона комбайни, телефон аппарати, қўл телефонлари, компьютер техникаси, принтер ва кўп функ цияли офис қурилмаси, планшет, ноутбук, ошхона идишларини 1 дона ёки тўплам ҳажмида 1 календарь ой ҳисобида олиб ўтиши мумкин. Шунингдек, бошқа товарларни ҳар бир номдаги товардан 2 килограмм, аммо умумий оғирлиги 10 килограмдан ошмаган ҳолда даврийлиги 1 кунга тенг муддатда олиб киришга рухсат этилади. Товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтказиш пуктидан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилади. Чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг божхона органига тақдим этиладиган паспортига қўйиладиган белги Ўзбекис- тон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтишини аниқлаш учун асос бўлади. Юқорида қайд этилган ҳар қандай товарни белгиланган норма ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

Л. ХОЛИҚОВА,
Айритом чегара божхона
пости катта инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE