Бош саҳифа / Жамият / Чегара посбонлари

Чегара посбонлари

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги хизмати ДЧХҚҚ тасарруфида ташкил этилган “Чегара посбонлари” кўмаклашувчи отряди ҳам юртимиз хавфсизлигини, халқимиз фаровонлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдек шарафли вазифани сидқидилдан уддалаб келишмоқда.

Ушбу “Чегара посбонлари” кўмаклашувчи отряди таркибига, чегара олди ҳудудларида истиқомат қилувчи, чегара ҳудудини яхши биладиган фуқаролардан қабул қилиш кўзда тутилган. Улар айни пайтда Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари билан бирга хизмат вазифаларини олиб боришади.

Музработ туманидаги “Н”-ҳарбий қисмда фаолият олиб бораётган “Чегара посбонлари” кўмаклашувчи отряди томонидан ҳам 2017 йилда маҳаллий аҳолидан ноқонуний равишда сақланиб келинаётган 50 дан зиёд ов қуроллари олиниб, тегишли тартибда давлат ҳисобига ўтказилган. Шунингдек, олиб борилган тарғибот ишлари натижасида кўпчилик аҳоли ўзларида мавжуд, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, ноқонуний равишда сақланаётган ов қуролларини ихтиёрий топширишлари йўлга қўйилди. Чегара олди қишлоқларида «оғу» етиштириб  ундан   мўмай   пул  топишни касб қилиб олган кимсаларнинг гиёҳванд моддалар етиштириш ва олди-сотди савдосига ўз вақтида чек қўйишга эришилди.

Сайфиддин Шоберди,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan