Бош саҳифа / Жамият / Чақирув мавсуми масъулияти

Чақирув мавсуми масъулияти

Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳамкорлигида йиғилиш бўлди.

Шаҳар, туман мудофаа ишлари бўлимларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчилари ўртасида ҳуқуқ-бузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда 2018 йилги чақирув мавсумида қонун бузилиши ҳамда камчиликларга йўл қўймаслик, чақирув мавсумида чақирилувчиларни тиббий кўрикдан малакали ўтказиш борасида тиббий комиссия аъзоларининг масъулиятини янада ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилиш аввалида вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси У. Қуватов 2017 йилда чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларида тиббий комиссия аъзоларининг ўз ишларига совуққонлик билан қараганликларини мисоллар асосида далиллаб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган вилоят мудофаа ва ҳарбий прокуратура мутассадилари жорий йилги фуқароларни муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишини Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунларга қатъий риоя қилиш, ўтган йилги йўл қўйилга камчиликларни бартараф этиш борасида фикрларини баён этдилар.

Шаҳар, туман мудофаа бўлимлари мутассадилари, тиббий комиссия аъзолари ва кенг жамоатчилик иштирок этган мазкур йиғилишда соҳа ходимларининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишини шаффоф ва самарали ўтказиш бўйича келишиб олдилар.

А. МАҲМУДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE