Бош саҳифа / Жамият / Cариосиёда синовли кундаги саховат

Cариосиёда синовли кундаги саховат

Сариосиё туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг бир гуруҳига бир бошдан соғин сигир ҳадя қилинди.

Халқимизда сигири бор уйда барака бўлади, деган мақол бежиз айтилмаган. Сигирнинг сути, ёғи, қатиғи оилага зарур. Ортиқчасини бозорга олиб бориб сотса, оила бюджетига фойда. Оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сигир олган ҳар бир хонадонга тадбиркорлар бириктирилиб, сигирнинг озуқасидан хабар олишга, сут ва ёғини сотишга кўмаклашади.

– Саховатпеша исонлар оиламизга сигир ҳадя қилди, – дейди тумандаги “Лутфкор” маҳалласида яшовчи Сунбула Нарзиқулова. – Натижада эҳтиёжимиз учун зарур сут, қатиқ ва сарёғ ўзимиздан чиқадиган бўлди. Бизга кўрсатилган бундай мурувват ва ғамхўрлик учун Президентимизга, савобталаб юртдошларимизга катта раҳмат.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан саховатпеша инсонлар, ҳомийлар ва корхона-ташкилотлар кўмагида яна бир гуруҳ кам даромадли оиланинг ҳар бирига турмуш шароитини яхшилаб олиши учун бир бошдан соғин сигир ҳадя қилиш кўзда тутилган.

 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
 Матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сариосиёдаги олис тоғли ҳудуд — “Чош”ликлар ҳаётидан ҳикоя

Сариосиё туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган “Чош” маҳалласида 399 та хўжаликда 1610 нафар фуқаро истиқомат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan