Бош саҳифа / Жамият / Бузғунчи ғояларга қаршимиз!

Бузғунчи ғояларга қаршимиз!

Эътиқоди сустроқ Раҳматулла динни ниқоб қилган нокасларнинг алдовларига учиб, уларга эргашди. Тўғри йўлни топа олмай икки ой ўтар-ўтмас ўзга юртда жангарилар тўдаси орасида ҳаёти аянчли якун топди. Ўғлининг хокини ҳам кўра олмаган ота-онаси фарзанд доғида куйиб оғир дардга чалинди.

Афсуски, мана шундай аянчли воқеалар, хоинликлар атрофимизда тез-тез содир бўлиб туради. Ватанга, халқига хиёнат қилиш энг оғир жиноятдир. Шундай бўлса-да, адашиб шу йўлга кирганлар хатосидан пушаймон бўлса, чин дилдан узр сўраса, авф этилаётир. Оиласи, ота-онаси бағрига қайтарилаётир.

Давлатимиз, Юртбошимиз томонидан авф этилган кимсани нега энди атрофдагилар қабул қилмаслиги, кечирмаслиги керак. Террористик гуруҳларга адашиб кирганларнинг диний билими ошириб борилиши, маҳалла ва ўқув муассасаларида салбий оқимларни қораловчи видео лавҳалар намойиш этилиши оқдан қорани ажратишда катта ёрдам беради. Бу борадаги ишлар бўйича масъуллигимизни унутмай, атрофимизда бўлаётган ишларга беэътибор бўлмай, ҳар жабҳада бузғунчи ғояларга қарши чиқишимиз шарт.

Адашган ёки адашаётган тенгдошларимиз, яқинларимиз ва жамики Ўзбекистон фуқароси бор экан, уларни билимли бўлишга, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланишга ундашимиз лозим. Асосан бўш вақтни мазмунли ташкил этишни ўрганмоқ, бекорчиликдан сақланмоқ лозим. Ўқиш ва иш билан банд бўлиш ҳар томонлама фойдалидир. Ёшлар ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш маданиятини билиши лозим. Албатта, эзгу ғояларни амалга оширишда ҳар бир ёш бир тану бир жон бўлиб бирлашсагина бизни ҳеч қандай куч тўғри йўлдан оздира олмайди.

Ҳ. ХУДОЙБЕРДИЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE