Бош саҳифа / Адабиёт / Буюк шахс ёди

Буюк шахс ёди

Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлайман

Эй юртдошим!
Қуёшим ботди дема, ёғдусига таъзим қил,
Нурларидан яшнаётган боғ-роғларга разм қил,
Ул зотдан зўр мерос қолди, асрамоққа жазм қил,
Ундан мерос озод ва обод Ватанни сев!
Боғу бўстон, гулу гулистон чаманни сев!

Улуғ инсон ўлмагайдир, Наврўзларда биз биландир,
“Ўзига бек халқим” деган байт, сўзларда биз биландир,
Дунё аҳли ҳавас қилган нуфузларда биз биландир,
Залвор-залвор қадам босган мустақил майдонни сев!
Озод макон, Ўзбекистон, Туркистон, Туронни сев!

Боғлаб кетди лутфи ила Мағрибларни Машриқ билан,
Енга олди жаҳолатни маънавиятла ташриф билан,
Учрашгайдир у дунёда Темур билан Машраб билан,
Истиқлол нурларидан мунаввар шу маконни сев!
Хоки узра унган гуллар, сумбулу райҳонни сев!

Ниманидир йўқотгандек нега мунча мўлтирайсан,
Қалбинг тўла орзу, умид оғушида йилтирайсан,
Сен кучлисан, хоҳласанг гар кемтикларни тўлдиргайсан,
“Юксак маьнавият-енгилмас куч”деганни сев!
Ундан мерос қадри-ю қадди баланд Ватанни сев!

Эй юртдошим!
Вақт тўхтамас, қувласанг ҳам етиб бўлмас,
Довдирама, олға интил, ғойибдан бахт кутиб бўлмас,
Ҳаёт тўқай…чангалзордир, ундан осон ўтиб бўлмас,
“Куч билим ва тафаккурда” деган улуғ инсонни сев,
Ўз йўлидан оғишмаган муқаддас карвонни сев.
Карвон узра қуёшу ой, мусаффо осмонни сев.
“Ўз уйингни ўзинг асра”, деган ўчмас фармонни сев!

Райҳона РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan