Бош саҳифа / Жамият / “Бувижонлар мактаби”

“Бувижонлар мактаби”

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги нуроний онахонларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Хайринисо Мирзажонова Сариосиё туманида бўлиб, “Кексалар маслаҳати” гуруҳи ва “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашди.

Суҳбат давомида Х.Мирзажонова маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийлар олдида турган муҳим вазифалар ва мазкур йўналишда ўз ечимини кутаётган масалалар борасида сўз юритди.

Шундан сўнг, Шарғун шаҳри «Маъданкон» маҳалласида яшовчи 97 ёшли Ҳожармомо Ҳатамова  хонадонига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олинди. 

Х.Мирзажонова ҳамда туман масъуллари «Янгиҳаёт» маҳалласида яшовчи «Аёллар дафтари»га киритилган I гуруҳ ногирони 70 ёшли Шарифа Тоҳирова хонадонида бўлиб, онахонга ногиронлар аравачасини  топширишди.

Манба: https://t.me/sariosiyohokimligi

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабалар учун вилоят ҳокими стипендияси жорий қилинади

Ёшлар фестивали доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Санъат саройи атрофидаги боғда ўтган учрашув …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan