Бош саҳифа / Жамият / Бўш турган объектлар тақдири янги марказ ихтиёрига ўтди

Бўш турган объектлар тақдири янги марказ ихтиёрига ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2020 йилдаги “Бўш турган давлат объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сонли қарорига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази очилди.

Ушбу марказ мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритади. Жумладан, давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисми, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари Марказ томонидан олиб қўйилади ва улар қонуний тартибда аукционга қўйилиб, мақсадли фойдаланиш учун йўналтирилади. Шунингдек, қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида ҳам Марказ қарор қабул қилади.

Хўш, бу бўйича бизнинг вилоятимизда қандай амалий ишларга қўл урилди?

Ўрганишларга кўра, 8 954 та объектлардан 910 тасидан (51 фоизи) самарали фойдаланиш чоралари кўрилди, — дейди Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулбой Бўриев. — 179 та бўш турган давлат мулки объектлари 137 та тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди ва натижада 378 нафар янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, яна 18 та бўш турган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича қарор қабул қилиниб, 8 таси савдоларга чиқарилди. 15 та давлат мулки объектлари эса самарали фойдаланиш учун марказ балансига олиб қўйилди.

Ҳозирда 3 та носоҳавий объектларнинг мулклари ҳудудий бошқарма балансига олиниб, келгусида самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субектларига ижарага бериш ёки инвестиция шарти билан сотиш чоралари кўрилмоқда.

2021 йилнинг февраль ойида қолган 33 та бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилади. Шу билан бирга хатлов ишлари давом эттирилиб, қўшимча 2 300 та нотурар бино-иншоотлар ўрганиб чиқилади ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар Давлат мулки ахборот тизимига юкланади.

Бугунги кунда вилоят ҳудудида жойлашган 26 та бўш турган бино-иншоотлар ижарага беришга ва 3 та бўш турган бино-иншоотлар сотишга электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилган. Талабгорлар мазкур аукцион савдоларида иштирок этиб мулкдор бўлиши мумкин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармасида бўлиб ўтган брифингда ана шулар хусусида батафсил маълумот берилди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan