Бош саҳифа / Адабиёт / Бўронли тунда

Бўронли тунда

Чоршанби ДЕҲНАВИЙ

1 қисм
2 қисм
3 қисм
4 қисм

 (Давоми. Боши ўтган сонларда)

Мардонқобул қувонганидан ака-ука тутинди. Ишларига қўл ташлаб, тоғдан ўтин ва хашакларини тушириб берди. Сўнг… бегона дўст бўлмайдию қорин гўшт…

Яна Мардонқобил!

Уни туман марказига олиб кетишди. Бир ҳафта-ўн кунлар Қосимжонни ҳам чақиришарди. Бу кўпга чўзилмади. Мардонқобил бўйнига олмагандан сўнг иш натижасиз қолди. Мардонқобил қутилиб бир дуч келганда ёрилди: “Болта қўлингга эмас, бўйнингга тушганида бўларкан! Сенинг топганинг Ғойиб! У ким бўпти?! Никоҳсиз туғилган бир ҳароми-да!”

Қосимжон таҳқирланишларга кўниккан эмасми, чурқ этмади. Бўй-басти ҳам ўзини ҳимоя қилишга яраша эмас — ориқ, нозик, бир қўлининг бармоқлари йўқ…

Эрталаб ўғлини қаергадир жўнаётганини кўриб:

—     Йўл бўлсин? —сўради буви ўзини бепарво тутиб.

—     Туманга. Ҳар ойнинг охирида ҳисобот топширишим лозим, — у мактаб буфетида дўкондор эди.

—     Сотадиганинг қалам-дафтару… Негадир кўзим учаяпти.

—     Кўзингиз ўрганибди, эна, — келини кулди. — Бек бир жойга жўнайдиган бўлсалар уча бошлайди.

—     Ҳаммаларинг кўз ўнгимда бўлсаларинг дейман-да, қизим.

—     Парво қилманг, эна, — келини бувини юпатди. — Ўғлингиз ўрмон хўжалигининг машинасида борадилар. Қайтишда буфетга мол олиб келадилар. Энди кўзингиз учмас, эна?

—     Кўзим ҳам бир хабарчи-да, қизим, — буви ўғлини ҳаргалгидай унсизгина кузатиб, ортидан пичирлади: “Баҳовиддин Балогардон мададкор бўлсин!”

Нимадир “тақ” этди. Бувига зардолининг шохига илиб қўйилган сатил шамолда тушиб кетгандай туюлди. Сўнг ит акиллаганча дарё бўйи юқорилаб кетди. “Келди”. Буви нафасини ютганча ташқарига қулоқ тутди. Йўқ, товуш бошқа эшитилмади. Итнинг акиллаши ҳам тиниб, шамолнинг аёвсиз визиллаши янада баландроқ садо берадигандек эди.

…Бувининг фарзликларидан сўнг яна икки қўйи йўқолди. У ният қилган эди. Невараларининг суннатига росаям етилиб, семиргандики… Эрталаб ем олиб борса, бўрдоқилар йўқ, иплари кесилган эди. Сочларини юлиб, юзларини тирнаб, шундай йиғладики, фиғони осмону фалакка чиқди. Бу гал келини ҳам ўзини тиёлмади.

(Давоми бор)

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan