Бош саҳифа / Адабиёт / Бўронли тунда

Бўронли тунда

Чоршанби ДЕҲНАВИЙ

1 қисм
2 қисм
3 қисм

(Давоми. Боши ўтган сонларда)

Бўрон кучайгандан кучайиб, ҳатто йигирма қадамча пастдан оқиб, ҳайқириғи узоқ-узоқларга тараладиган дарёнинг товуши ҳам эшитилмасди. Симёғоч тепасидан чироқлар ўчмаганда ҳам узоқ-яқинни  ил- ғаш мумкин эди. Буви ҳеч нарсани аниқлаёлмай изига қайтди. Хона қоронғи, ҳавосидан ҳамон керосин ҳиди анқирди. У чироқ пилигини кўтариб, тўшакка кирди. Ковушига қор кирганди чоғи, товони ачиша бошлади. Маҳсиси бор, жун пайпоқлари бор. Бари бору тежайди — сандиққа ташлаб қўйиб… Ҳа, ўлим бандасига ҳақ! Қосимжоннинг боши эгилмасин дейди. Бусизам бўлари бўлиб, юзини тарсаки билан қизартириб юрибди. Боз устида ёлғиз, қаватида тик турадиган ичкуяри йўқ. Тежамаса, арқонига қил бўлмаса қийналади. Ўғли эса бу ҳақда ўйламасди. “Катта-катта енг, катта-катта кийинг, — дерди онасининг енгил-елпи кийинишларидан ранжиб. — Торт ган хўрлигу зорликларингиз қасдига!” “Ҳамманинг замони ўзига, ўғлим. Орзуларингни хотинингга, қизларинг га ушалтир. Қари бия га бахмал тўрва ярашмайди!”

Буви сўзларидан қандайдир бир шукроналик туйиб, яхши киймай, яхши емай, умрининг шукуҳи бировларнинг юмушида ўтганини унутолмаса-да, ҳаётининг маром топганидан икки қўли ёқасида эди. Бироқ бечоранинг куни туғмаскан, қариган чоғида ҳам ҳаловати ҳаловатга ўхшамасди. “Илоҳо, ўғрининг уйи куйсин!” Буви алам билан оҳ тортди. Дафн маросимига йиққан нарсаларини ўғри ўмармаганда алами бунчалик ўтли бўлмасди. Бир сандиқ фарзликлардан, атиги бир тўп кафанлик сурпга эга бўлди, бояқиш! Униям ҳовлисининг этагидан оқадиган дарёдан топишди. Сувдан кечиб ўтган пайтида тушиб, харсангга ўралиб қолган экан. Бувининг фиғони фалакка чиқди. Қосимжон билан келини бувининг кўнглини овлаб, росаям таскин беришди, сандиғини қайта тўлдиришди. Етмаганига соғин сигирини сотишди. Келинидан бунчалик умид қилмаганди. Ҳимматини аямади. Кўпини ўз сандиғидан қўшган бўлса ҳам нуқул кулгани кулган, барака топгур! “Ҳамма бир марта кўмилса, сиз икки марта кўмиласиз, эна, — дея шўхлик қиларди. —Мункарнакирлар сизни қайта сўроққа тутишмасдан тўғри жаннатга жўнатишади!”

Аяни йўқолган нарсалардан кўра Қосимжоннинг юзига ўғрининг оёқ қўйгани қийнарди. Отаси урушдан қайтишга қайтдию умри қисқа экан. Ўғлини кўрмай оламдан ўтди. Тирик бўлганда етимлик бошини эгмасди, ўқирди, одам бўларди. Ўшанда юзига оёқ қўйиш  нари турсин, соясини босишга бировнинг ҳадди сиғмасди. Қисмат уни катта қозонда қайнатди-ю ҳам қолдирди — кўнгли ярим, одамови. Ўзининг ихтиёрига қўйганда йўқолган нарсалар ҳақида милицияга хабар бермасди. Ғойибжон дўсти олиб келди. Қосимжоннинг елкалари тушиб, терговчининг саволларига нима жавоб беришни билмасди. “Ўз кўзим билан кўрганим йўқ, — дерди чайналиб. — Гумон имондан айиради…” Ғойибжон дўстининг ўрнида Мардонқобилдан гумон қилди. У ўтин кесиш даврида, билибми ё билмай, Қосимжоннинг қўлига болта уриб, бармоқларини чопиб ташлаганди…

Буви бу воқеани оромида эслаёлмасди. У Мардонқобил қонсираган Қосимжонни тоғдан эшакка ортиб келганини  кўриб, жон-пони чиқди. Ўғлининг бош яланг, кўйлаги қип-қизил қон, желаги қўлига ўралган эди. Буви бор товуши билан дод солди, товуши чиқмади. Каловланиб бориб, қалт-қалт титраётган қўллари билан ўғлини қучоқлади. Сўнг нима бўлди, билмасди.

Ҳалигача йиғлайди. Ҳар эслаганда. Пин- ҳона-пинҳона. Қосимжон даъво  қилмади. Буви ёлғизининг тирик қолгани учун Худога топширди.

(Давоми бор)

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan