Бош саҳифа / Адабиёт / Бўронли тунда

Бўронли тунда

Чоршанби ДЕҲНАВИЙ

1 қисм
2 қисм

(Давоми. Боши ўтган сонларда)

“Уй совуқ тойчоғим”. Бу кеча кўнглимга қил ҳам сиғмасди. Бошқа пайт бўлганда қучоғидан чиқарармиди? Ўғлининг кечиккани учун кўнглига қил ҳам сиғмасди. Пешиндан бери йўлига тикила-тикила кўзлари толди. Қошқорайиб, бўрон кўчайганда уйга кирди. Исиниш баҳонасида печкага яқинроқ           ўтириб, этсиз тиззаларини ҳаловатсиз бир авзода қўчоқлаганча ўйга чўмди.

— Бас қилинглар, — келини болаларининг чуғур-чуғурлашини жимитмоқчи бўлди. — Бувижоннинг ич-ичларини бўрилар тимдалашини кўрмаяпсанларми, — ва одатига кўра, бувига қараб кулди. — Эна, шу кеча мижжа қоқсангиз мен зомин!

Бувининг жийилган юзлари ёришгандай бўлди. Келини ҳақ эди. Буви уйининг совуқлигини баҳона қилиб, неварасини онасига қолдирганча ўз хонасига ўтди. Тўшагига кириб, совуқлигини сезмасди. Чўзилганча яна ташқарига қулоқ тутди. Бироқ оёқ шарпаси эшитилса-чи… “Йўл азоби —гўр азоби. Энам хавотирланади деб йўлга чиққан бўлса… Кўзим учмай кўр бўлсин! Тағин ёқмайдигани!”

У яна ўрнидан турди. Эшик олдида илувли турган шойи чопонини бошига илиб, ташқари чиқди. Изғирин юзларини ялаб, вужуди совуқдан қалтирай бошлади. Чопонига маҳкамроқ ўраниб, деворни пайпаслаганча уйнинг ёнбошига ўтди. Кундузлари тоғ тепаликларини айланиб келадиган ўнқир-чўнқир йўл ва шаҳардан келадиган машиналар шу ердан кўринарди. Ҳозир эса тун, тоғу тошлар, ую ўтовлар, дарахтлар, даралар, бари-бари қаҳратон зулмат қаърида изсиз чўкиб кетгандек эди.

(Давоми бор)

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan