Бош саҳифа / Жамият / “Бургут” ғолиб

“Бургут” ғолиб

Термиз туманидаги 6-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси амалга ошираётган ибратли ишлар тумандаги кўп мактабларга ўрнак бўладиган даражада. Айнан шунинг учун ҳам бу илм даргоҳи таянч мактаби ҳисобланади.

Шуни айтиш керакки, илм даргоҳи ўқувчиларининг кўпчилиги етуклик аттестатини олгач, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда ҳарбий соҳада хизмат қилишга қизиқишади. Бугунги кунда мактабнинг собиқ ўқувчиларидан 30 нафари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бўлинмаларида ҳамда ҳарбий авиация, чегара қўшинлари, ФВВ ёнғин хавфсизлиги, ИИБ соҳаларида хизмат қилишаяпти.2018-2019 ўқув йилида мактабнинг собиқ ўқувчилари Аббос Абдумаликов, Аслиддин Жўрақулов, Бобур Бегимов ва бошқалар Қуролли Кучлар академияси ва ФВВ ёнғин хавфсизлиги институтини битиришди. 2018-2019 ўқув йилида мактабни битирган Азизбек Раимов Қуролли Кучлар академияси чегара қўшинлари факультетига, Бобур Раимов эса Жарқўрғон туманидаги ИИБ га қарашли лицейга ўқишга кирди.

Мактаб ўқувчиларининг ҳарбий соҳа ва ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилишга қизиқтиришда илм даргоҳида меҳнат қилаётган чақириққача бошланғич таълим фани ўқитувчиларининг меҳнати таҳсинга сазовор. Улар Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишга қизиқувчи ўғлонларни жисмоний чиниқтириш, ҳарбий сирлардан воқиф этиш, турли мусобақалар ўтказишга катта эътибор беришаяпти. Куни-кеча туман миқёсида ўтказилган “Ёш қутқарувчи кўнгиллилар клуби” мусобақасида мактабнинг “Бургут” жамоаси ғолиб бўлди.

Г.ХРАТОВ,
мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan