Бош саҳифа / Жамият / Бургани деб жарга қуламанг!

Бургани деб жарга қуламанг!

Эшитганим бор: бир соддароқ одам бургага ўчакишиб, жаҳлини жиловлаёлмай бутун бошли ёпинчиғи-кўрпасига ўт қўйган экан. Яна жазаваси тутиб “Э…, сени ярат-ганни…” деб роса “сийлаб”, чанқоғини қондирган экан.

Аслида ана шу тариқдекгина кичик бургани яратган Худойим одамзодга шу жажжи мавжудотни ҳам қўшиб яратганига ақли ожизлик қилибди. Тадбирли бўлганида, бургадан халос бўлишнинг уддасидан чиқарди. Жаҳл оти эса шайтонинг васвасаси, холос.

Тафаккур қилсангиз, ўша одам қалбини, ётоғини, ҳовлисини озода тутганида “зарарли ҳашарот”лар унга озор бермасди. Хулоса шуки, аслида бурга чақиши Аллоҳ томонидан қилмиши учун унга юборилган ҳушёрликка дохил жазо эди. Шунинг учун ҳам ёшлигимиздан бобо-момоларимиз, ота-оналаримиз ҳаётда панд емаслигимиз ғамида қадриятларимиз, одоб-ахлоқимиз талабларига қатъий риоя қилиб, бу гўзал фазилат ва хулқни биздан талаб қилишган. Бу “тозалаш” тадбири айнан фикратимиз ва онгу тафаккуримизга, муомала-маданиятимизга ҳам кўзгу эканлигига жиддий эътибор қаратишган. Шу боис, фарзандларимиз иймонэътиқодли, ҳаёт синовларида ҳамиша тадбирли. Жиззакилик, мулоҳазасизлик эса оқибатда кишини тубанликка етаклайди, содиқ дўсту ёрдан, қариндошу эл-улусдан айиради.

Сир эмаски, ҳақиқий ҳолатга нисбатдан хулосани шошма-шошарлик билан чиқариш оқибатида бир-биридан безиб кетаётган ака-укалар, ажралиш чорраҳасига келиб қолган оилалар, дарз кетган дўстона илиқ ришталарга барчамиз гувоҳмиз. Бу ҳодисаларнинг аксарияти мулоҳазасизлик, яъни “бургага ўчакишиб, кўрпага ўт қўйиш”нинг аччиқ меваси. Аҳли донишмандларимиздан бизгача мерос келаётган “Етти ўлчаб, бир кес”, “Тирноқ ичидан кир ахтарманг” каби ибратли иборалари ҳам кишининг муомала-муносабатда, фикратда мушоҳадали бўлишига ишора ва ибратдир.

Асаблар таранг тортилган ахборотлашув, глобаллашув давридаги шиддатнинг айрим бемаъни гирдобидан фарзандларингиз ва яқинларингизни асранг. Тўғри йўлни ўзбекона лутф билан етказинг, адашганнинг ёқасидан олиб, бирга жарга қуламанг.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE