Бош саҳифа / Жамият / Бунёдкорлик ва ҳамкорлик

Бунёдкорлик ва ҳамкорлик

2018 йил 18-19 май кунлари Қумқўрғон туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида содир бўлган селдан талафот кўрган “Азларсой”, “Боғаро”, “Ариқошган” ва “Элобод” маҳаллалари фуқароларига ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Ушбу ишлар кўлами билан яқиндан танишиш мақсадида туманга ташриф буюрган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшаётган вилоятдаги ҳомий ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, қулай ва замонавий андозада қад ростлайдиган уй-жойларни муддатида тугаллаш, аҳолига арзон нархларда қурилиш ашёларини етказиб бериш хусусида ҳам ўз таклифларини билдириб ўтди.

Шу куннинг ўзида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов “Шарғункўмир” конида қиймати 105 миллион 469 минг АҚШ доллари бўлган лойиҳа ишларининг бориши, бош пудратчи “China Railway Tunnel Group Co. LTD” ва “China Coal Techology & Engineering Group Corp” компаниялари фаолияти билан яқиндан танишди.

— Ушбу лойиҳани амалга ошириш муддати 2020 йилга белгиланган бўлиб, йилига 900 минг тонна кўмир қазиб олиш имкониятига эга бўламиз. Энг асосийси, 500 нафарга яқин қишлоқ ёшларига янги иш ўринлари яратилади, — дейди “Шарғункўмир” АЖ бош директори Камолиддин Рашидов.

— Вилоятингиз раҳбарининг бевосита пармалаш ишлари билан яқиндан танишиши ва эътибори бизни қувонтирди. Табиий захираларга бой бу воҳанинг иқтисодий имкониятлари ҳам жуда юқори, — дейди Хитой компаниясининг ишлаб чиқариш ишлари бўйича директори Ден Вай.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Лойиҳалар – назоратда

Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича жорий йилда умумий қиймати 4 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE