Бош саҳифа / Жамият / Бунёдкорлар байрамни нишонлашди

Бунёдкорлар байрамни нишонлашди

Президентимиз томонидан мамлакатимиз бунёдкорлари эришаётган ютуқлар муносиб баҳоланиб, август ойининг иккинчи шанбаси “Қурувчилар куни” деб эълон қилинди.

Ушбу кун муносабати билан Термиз шаҳрида бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов воҳамиз қурувчилари эришган ютуқлар ва самарали меҳнатларини таъкидлар экан, бир гуруҳ илғор қурувчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширди.

— Воҳамизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларида кўрсатган намунали ишларим давлатимиз томонидан эътиборга олиниб, “Шуҳрат” медалига сазовор бўлганлигим, ҳаётимида ўчмас из қолдириши билан бирга, келгусидаги фаолиятимда янада масъулият юклайди, — дейди Фозил Бозорқулов.

Республикамиз ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan