Бош саҳифа / Жамият / Бунақаси бўлмаган

Бунақаси бўлмаган

Тан олиб айтиш керакки, кейинги икки йилда нафақат марказий шаҳарлар, балки энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Бунга мисол қилиб биз истиқомат қилаётган “Юқори Мачай” маҳалласи ҳудудига кирувчи қишлоқлардаги ободончиликни келтириш мумкин.

Агар бирор ҳайдовчига тоғ қишлоғига борасанми, деса юраги безилларди. Чунки йўл мутлақо талабга жавоб бермасди. Дара йўлидан токи Кентала, Ўрикли, Қизилнавргача бўлган масофа текисланиб, тош тўкилди. Қуйи Мачай қишлоғигача кўприклар қайта қурилиб бетонланди ва асфальт ётқизилди.

Бугун қишлоқларимизда куну тун чироқ ўчмайди. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳар бир хонадонга газ баллонлари берилди. Ортиқча харажат ва ташвишларнинг олди олинди. Қишлоққа кираверишда газ қуйиш шохобчаси бунёд этилди. Янги тиббиёт пункти қурилди. Яна бир муҳим янгилик, илгари тоғли ҳудудда мобиль алоқаси ишламасди. Мутахассислар келишиб, вазиятни ўрганиб, мобиль алоқа станцияларини барпо этишди. Бу эса аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда.

Ўтган ойлар давомида бир неча марта жамоатчилик назорат гуруҳи  аъзолари келиб оилалардаги аҳвол билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммоларини бартараф этишга кўмаклашди. Маҳалламизда уч ярим минг- дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар, нуронийлар ва ногиронлар ҳолидан ҳар кун хабар олишга тўғри келади. Тиббиёт пунктимизда олиб келинган дори-дармонлар оддий жавонда турарди.  Яқиндагина учинчи жамоатчилик назорат гуруҳи  аъзолари келишиб, Юқори Мачай қишлоғидаги маҳалла идорасида жойлашган тиббиёт пунктига мобиль алоқа телефони ва дори-дармонларни сақлаш учун замонавий музлатгич ҳадя қилишди. Уни учинчи жамоатчилик назорат гуруҳи раҳбари Р. Раҳимова маҳалла фаоллари ҳузурида тантанали суратда топширди. Шу муносабат билан маҳалла идорасига йиғилган аҳоли билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.  Маҳалламиз фуқаролари Юртбошимизга ва жамоатчилик назорати гуруҳи аъзоларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Вилоятимизнинг энг чекка ҳудудида яшайдиган маҳалламиз фуқаролари давлат идоралари раҳбарларининг шунча узоқ йўл босиб келиб, халқнинг қувончу ташвишига шерик бўлаётганлиги, бизнинг руҳиятимизни кўтариб, янада бор куч ва имкониятимизни сафарбар этиб, Ватан равнақи йўлида астойдил хизмат қилишга ундамоқда.

Неъмат ОСТОНАҚУЛОВ,
Бойсун туман, “Юқори Мачай”
маҳалласидаги тиббиёт пункти мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE