Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Бўлғуси нон ташвиши

Бўлғуси нон ташвиши

Довондан ошган киши чўққини кўзлайди, деган халқимизнинг ажойиб нақли бор. 2016 йил кузида 2017 йил ҳосили учун ғалла экишни барвақт бошлаган ва ўсимлик парваришини юксак агротехника талаблари асосида ташкил қилган деҳқонларимиз ўрим якунида чўнг хирмон яратдилар.

Дон мўл бўлганлиги учун унинг бир қисми етиштирган ғаллакорларга тақсимланди. Ушбу муваффақиятдан руҳланган ғаллакорларимиз 2018 йил ҳосили учун сувли майдонларга ғалла экишни тез ва сифатли якунлашди.

Сув таъминотчилари томонидан етказиб берилган оби-ҳаётдан унумли фойдаланган ғаллакорлар уруғ ташланган майдонларни тўлиқ суғориб, майсаларни кўкартириб олишди. Айни пайт да ғаллазорларда озиқлантириш  ишлари давом эттирилаяпти. Келгусида  шарбат суви оқизиш мақсадида ғаллазорлар бошига хонадонлардан ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан   маҳаллий ўғит жамғарилмоқда.  Майсаларни чорва моллари пайҳонидан сақлаш мақсадида ғаллазорлар чети четанлар билан ўралмоқда.

Мақсуда БЎРИЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan