Бош саҳифа / Жамият / Бугуннинг бош мавзуси

Бугуннинг бош мавзуси

Вилоят ҳокимлигида маънавий-маърифий тадбирлар, маънавият бўлимларининг аҳволи, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2016 йил 10 декабрдаги “2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 65-сонли йиғилиш баёнининг 2016 йил якунлари бўйича ижроси, 2016 йил якуни бўйича ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокамасига баҚишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ва туманлар ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиблари, маданият ва спорт ишлари бўйича масъуллар, Бандликка кўмаклашувчи марказ бошлиқлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари раислари, маънавият-тарғибот марказлари, туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқлари, халқ таълими, касб-ҳунар коллежлари директорлари ва бошқарма бошлиқлари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаоллари, ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов вилоятимизда маънавий-маърифий ишларнинг, жумладан, мавжуд таълим муассасаларида маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ишлари қониқарсиз олиб борилаётгани, масъулларни танлашда эътиборсизликка йўл қўйилгани, натижада бу борадаги тадбирлар режаси ва ижро мутлақо талабга жавоб бермаслигини аниқ мисоллар билан изоҳлаб берар экан, бунда раҳбарлар масъулиятини ошириш бўйича қатъий топшириқлар берилди. Шу ўринда вилоят раҳбари Олий ва ўрта таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўртасида маънавий-маърифий ишларда ҳамкорликни жонлантириш, ёшларни касб-ҳунар танлашда, изланиб ўқиб ўрганишга бўлган қизиқишларини оширишда алоҳида эътибор қаратиш каби зарур бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари қошидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича марказларнинг жойлашуви ва моддий техника билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермаслигини қайд этар экан, камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф этиш юзасидан масъулларга жавобгарликни юклади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2016 йил 10 декабрдаги “2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёнининг 2016 йил якунлари бўйича ижроси юзасидан вилоят раҳбари мулоҳаза юритар экан, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари нафақат таълим муассасалари, балки “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари, “Ватанпарвар” ташкилоти, вилоят маданият ва спорт бўлимлари каби ташкилотлар билан маънавий-маърифий тадбирлар ва турли-кўрик танловлар ҳамда спорт мусобақаларини ўтказишга жиддий эътибор қаратиши лозимлигига тўхталиб, бир ҳафта муддат ичида шаҳар ва туман Васийлик Кенгашларининг йиғилишларини ўтказиш ва ўн кун муддатда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг моддий-техника базасини яхшилаш, март-апрель ойларида ёшларимизни турли ёт ғоялардан, “оммавий маданият” хуружидан асраб авайлаш ва она Ватанига, бой маънавий меросларимизга, ўқиш ва изланишга бўлган иштиёқини янада шакллантиришга қаратилган “Биз озод юрт фарзандларимиз” шиори остида ўтказиладиган ёшлар фестивалига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берилди.

2016 йил якуни бўйича ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолияти тўғрисидаги масала юзасидан кечган муҳокамада вилоятимиз раҳбари Э. Турдимов вояга етмаган ёшларимиз томонидан содир этилаётган жиноятларни бартараф этиш, барча таълим муассасаларидан тортиб, ота-оналар, маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари зиммасига катта масъулият юкланишини таъкидлаб ўтди.

Муҳокама юзасидан сўзга чиққан вилоят прокурори Ў. Саидов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ж. Атаевлар вояга етмаган ва уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар билан ишлаш вилоятимиз ҳаётида рўй бераётган демократик ислоҳот ва ўзгаришларнинг бош омили эканлиги, бу масалада таълим муассасалари, ҳуқуқ тартибот идоралари билан фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимли ишларни йўлга қўйиши мувофиқ ва кечиктириб бўлмайдиган масала эканлигини қайд этишди.

Йиғилиш сўнгида вилоят ҳокими Э. Турдимов айтганидек, замон шиддат билан ўзгараётгани, ана шундай глобаллашув жарёнида ёшларимиз таълим ва тарбиясига жиддий эътибор билан ёндашиш ҳар бир раҳбарнинг диққат марказида бўлиши барча эзгу орзу умидларимизнинг ва бугуннинг талаби ҳамда бош мавзуси бўлиб қолади.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизириқлик ғаллакорлар ютуғи

Вилоятдаги энг кўп ғалла етиштирувчи туманлардан бири — Қизириқ тумани меҳнаткашларининг ўтган йил кузидан буён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan