Бош саҳифа / Адабиёт / Бу шеър бўстонида гул кўп, чаман кўп…

Бу шеър бўстонида гул кўп, чаман кўп…

Эътиборингизга ҳавола этилаётган бу шеърлар орасида баркамоллари ҳам, энди пишай деган мевага ўхшаганлари ҳам, ранг ола бошлаган гилосга монандлари ҳам бор. Энг муҳими, уларда поэтик фикр мавжуд бўлиб, ҳиссиёт ва самимийликка йўғрилган. Мана, ўзингиз ҳам ўқиб кўринг.

АЛПОМИШ БОБОМНИНГ
РУҲИ МАДАДКОР

Мўъжизакор сенда сўлим табиат, 
Тўлиб-тошиб оқар дарё, анҳоринг.
Жамолинг лол этди жумла-жаҳонни
Дунёга танилди, “Бойсун баҳоринг”.
Мадҳингни куйлайин чарчамай сира, 
Қўлингда чанқовуз ҳамда дўмбира.
Бахшичилик авж олар, бўлиб омад ёр,
Алпомиш бобомнинг руҳи мададкор.
Сурхоним, бағрингда бошимиз мағрур, 
Оташин меҳрингга қониб яшайман.
Сени куйламоқлик буюк ифтихор,
Порлоқ келажакка қадам ташлайман.

Гулжаҳон ЭРГАШЕВА,
Музработ туманидаги
2-мактабнинг 10-синф ўқувчиси

СУРХОН ДЎППИСИ

Пахта, ипак толадан урчуқ йигириб момам,  
Нақш бериб матога дўппилар тикди онам.
Гумбази мовий осмон, тўрт таркида тўрт фасл,
Дилга ғурур бахш этар миллий бош кийим асл.
Бошингизда зар сочар,кийинг Сурхон дўпписин!
Оталар кўрки дўппи, эл корининг суянчи,  
Дўппи кийган йигитлар она юртнинг таянчи.
Халқим шонли тарихинг зарҳал ипда тикилган,
Ҳурлигимнинг тимсоли меҳр ила битилган.
Юзингизда нур сочар, кийинг Сурхон дўпписин!
Айланаси коинот рангида жўшқин ҳаёт, 
Чевар қўллар мадҳига шоирлар ёзар баёт.
Сержило тупаклари сизни айлар зийнатли,
Довюрак эр кишининг қаддин тутар сийратли.
Қалбингизга дур сочар кийинг Сурхон дўпписин!
Ўлмас боқий қадрият, шу Ватанга садоқат,  
Гул рамзида муштарак меҳру вафо, муҳаббат.
Сочларида жамалак қирқ кокилли ҳур қизлар,
Барчиной авлодининг ифтихори ҳам сизлар.
Бахтингизга йўл очар, кийинг Сурхон дўпписин!

Икром БОБОМУРОД,
Термиз шаҳри

ОНА

Атрофимда гир айланар парвона, 
Меҳнат қилиб, чарчамайди бечора.
Бахтим сўраб қилар худога нола,
У — онадир, онаизор у — она
Бу оламда эрур асли ягона, 
Ҳаётимда ул зот ўрни бир дона.
Онам билан файзлидир уй-хона,
Сен улуғсан, муқаддассан эй Она.

Маржона ТУРДИҚУЛОВА,
Термиз шаҳридаги 12-мактаб
ўқувчиси

ЁМҒИР

Ёмғир ёғар шитирлаб, 
Чақмоқ чақар қиқирлаб.
Қўзиқорин юмалаб,
Униб чиқар пилдираб.
 Ёмғирдан сўнг гулларнинг,
 Чиройлари очилди.
 Қувончимдан кўзда ёш,
 Ҳушбўй ҳиди сочилди.

Лайло ТОЖИНОРОВА,
ВИСМИнинг 6-синф
ўқувчиси

ҲАЙРАТ

Булут тепадан боқиб, 
Ҳайратга кўмилади.
Шаррос ёмғир қуйса гар,
Дарахтлар чўмилади.
 Булутлар орасидан, 
 Қуёш кулиб мўлтирар.
 Ёмғир қуйган бу олам,
 Чиннидайин ялтирар.

Жасмина ТОЖИМУРОТОВА,
ВИСМИнинг 6-синф ўқувчиси

ЮРАГИМ

Чин дўстим ортимдан хиёнат қилса, 
Ғаму алам билан бор жисминг тўлса,
У ўзин осмону сени ер билса,
Юрагим, сен куйла ҳаёт қўшиғин.
Кўп курашдинг энди ҳеч ҳам чекинма, 
Мағрур бўл, ғам келса, қўрқма, бекинма.
Изланиб-интилиб яшагин, тинма,
Юрагим, сен куйла ҳаёт қўшиғин.
Осмонда лочиндек эркин парвоз қил, 
Хиёнатни меҳр шамширидек тил.
Қуёшдек зиё соч, яйрасин ҳар дил,
Юрагим, жўшиб айт ҳаёт қўшиғин.
Бу дунё сирлидир, ҳикматларга бой, 
Толеингга ҳавас қилар, ҳатто ой,
Ёруғ оламни сев, қалбдан бериб жой,
Юрагим жўшиб айт ҳаёт қўшиғин.
Бир куни келади бахтлар ёнингга,  
Шукрона айт ризқли, файзли кунингга.
Қутлай ол, зеб бериб ҳар бир онингга,
Юрагим жўшиб айт ҳаёт қўшиғин.

Ҳамида МАМАШАРИПОВА,
ВИСМИнинг 9-синф ўқувчиси

ҲАЁТ

Булутларга учаяпман ўйга толиб, 
Хаёлимда куз фаслини чизаяпман.
Дарахтларга, сой бўйида расм солиб,
Ўша парқу булут ичра сузаяпман.
Мени ажиб, жозибадор бир туш чорлаб, 
Ҳисларимни шамол каби олиб кетди.
Бирдан ғамгин дил уйимга зиё кириб,
Ўтмишдаги хотиралар қолиб кетди.

Шамсиқамар СУЮНОВА,
ВИСМИнинг 6-синф ўқувчиси

КЎЗ ТЕГМАСИН…

Боботоғдан бош кўтарган бобо қуёш, 
Тунда сирли Кўҳитангга қўйгандир бош,
Кучга инган сувларидан кекса-ю ёш,
Қалбимдаги офтобимсан, жоним Ватан.
Эй Сурхоним, кўҳна юртим, боқий чаман, 
Полвонларинг донғи кетган дунё бўйлаб,
Бахшиларинг тор чертади достон сайлаб,
Боболарим дуо қилди кўп авайлаб,
Чўлни бўстон айлаганим деҳқон ўзинг. 
Бунёдкорлик ичра бўлгин сорбон ўзинг.
Момоларим ип йигириб гилам тўқир
Онажонлар гуппи уриб тандир ёқур,
Гўзал қизлар мисли булбул ғазал ўқир, 
Чанқовузни сайратганим, ойим чечам
Сурхон элим, кўз тегмасин сенга ҳеч ҳам.

Моҳигул ҲАКИМОВА,
Музработ туманидаги 2-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси

КУМУШБИБИ

Марғилоннинг хонатласин кийган Кумуш, 
Офтобойим жон-дилидан суйган Кумуш,
Бир сўз билан «Кумушбиби ўлди» деманг,
Қодирийнинг юрагини ўйган Кумуш.
Отабекка дилидан жой берган ўзи,
Дил изҳори «Сиз ўшами?» деган сўзи,
Тунга ҳасад дона холи, ойдек юзи,
Ўзбек қизин тимсолида қолган Кумуш.
Ўзбекойим орзусида бўлган Кумуш,
Ота юртдан кечиб, Тошкент келган Кумуш,
“Ўткан кунлар” ичра дилим ўртаб-ўртаб,
Очилмайин баҳорида сўлган Кумуш.
Тошкентларни ўйламаган бегона деб,
Азиз тутган «Бегим келар остона» деб,
Кундошини атар эди «Дугона» деб,
Зайнабларнинг сўзларидан ўлган Кумуш.

Фарида бону

ИСТИҚЛОЛ МУБОРАК,
АЗИЗ СУРХОНИМ!

Кўм-кўк осмон узра қушлар учади, 
Порлоқ қуёш чиқиб юртни қучади.
Сурхоним дилдаги сўзим бўласан,
Бугун сен яна бир ёшга тўласан.
Қувончла ўтказдим ҳар кунги оним, 
Истиқлол муборак, азиз Сурхоним!
Мевазор боғларинг, юксак тоғларинг,
Гулларга тўласан баҳор чоғларинг.
Сангардак ҳавоси фақат сенда бор, 
Яшнагин ҳамиша муқаддас диёр.
Шу ерда туғилдим йўқдир армоним,
Истиқлол муборак, азиз Сурхоним!
Термизий бобомлар хоки ётади, 
Бойсуним баҳори шунда ўтади.
Сурхоним бахшисин дунё тан олди,
Тарихда ҳеч ўчмас из бўлиб қолди.
Сен ўзинг фахримсан, ғурурим, шоним, 
Истиқлол муборак, азиз Сурхоним!
Алпомиш йигити кураш деб ёнар,
Шундайин ворислар кўзни қувнатар.
Барчиной қизида ибо, ҳаё бор,  
Меҳрли халқига доим омад ёр.
Муқаддас гўшамсан, нурли маконим,
Истиқлол муборак, азиз Сурхоним!
Сени таърифласам бўлмайди адо, 
Минг йиллик тарихинг бергайдир садо.
Қанча олимлар-у, баҳодир ўтди,
Бугун юрт байроғи кўкларга етди.
Сени деб жўш урар томирда қоним,
Истиқлол муборак, азиз Сурхоним.

Адиба ЧОРШАНБИЕВА,
Музработ туманидаги 
2-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

СЕНИ КУЙЛАГАЙМАН,
СУРХОНИМ

Мозийдан сўзлагай сенда насимлар, 
Минг йиллар қаърида битилган баёт.
Энг қутлуғ сўзлардан айтай таҳсинлар,
Ўғил-қизинг сенга қалқон ва қанот.
Қайноқ қучоғингда йўқдир армоним,
Сени куйлагайман, сени Сурхоним.
Асли олам аро зеб бериб гулгун, 
Сендан бошланади кўклам наҳори.
Эй воҳам, гўзаллик сендадир бутун
Букун сени қутлар Бойсун баҳори.
Ҳар он навқиронсан мангу омоним,
Сени куйлагайман, сени Сурхоним.
Ўғлон-келбатларинг минганда тулпор, 
Сулув қизларнинг ҳам кўринг шаҳдини.
Уларда Барчиннинг, Алпнинг қони бор,
Сенда улар мудом топмиш бахтини.
Бахшилар куйлаган сара достоним,           
Сени куйлагайман, сени Сурхоним.
Бахш этиб қалбимга ифтихор, ғурур, 
Сенинг-ла юртимнинг эртаси буюк,
Шонинг-шавкатингдан дил олар сурур.
Жанубнинг гавҳари, ўзингсан суюк.
Паноҳ бўлдинг бизга, нурли маконим,
Сени куйлагайман, сени Сурхоним!

Маржона ИСКАНДАРОВА,
Музработ туманидаги 2-мактабнинг 11-синф ўқувчиси

ЮРТИМ

Юртим, сенга жоним фидо, жонлар фидо, 
Мард фарзандлар истиқболи порлоқ диёр.
Ҳар бир Ватан, ҳар бир чаман ичра танҳо,
Сенсан танҳо, юракларда Ўзбекистон.
Фақат сенга талпинади ҳар бир инсон,
Жон бахш этар сенинг меҳринг, эй онажон.
Ҳар тарафинг гуллаб яшнар, боғу бўстон,
Жоним берай, она юртим, Ўзбекистон.

ВОЛИДАМ

Она, қучоғини билмай мен ўсдим, 
Меҳринг етишмасдан ўксиди кўнглим.
Кўздаги ёшларим ўзгадан тўсдим,
Ҳаётда тенгсизим, онажон-онам.
Ҳаётда гоҳ йиғлаб, гоҳи куласан,
Бир кичик шам каби ёниб-куясан.
Онанг ҳаёт бўлса, уни суясан,
Онанг армон бўлса, уйинг ғамхона.
Дўстларим оналар меҳрини оқланг,
Яхши фарзанд бўлиб ҳурматин сақланг.
Имконингиз бўлса, ҳар куни йўқланг,
У борки, тўкис ва мунаввар олам.

Улуғбек ШОДИЕВ,
Термиз шаҳридаги 15-мактаби 
ўқувчиси

Шунингдек, таҳририятимизга ТерДУ ўқитувчиси Карим Эшназаров, қумқўрғонлик Абдулла Абдуқаюмов, Термиз шаҳридан Р.Абдураҳмонов, Термиз туманидан Умида Мустафоқуловалар ҳам шеърий машқларини йўллашган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб кўп, китобхон-чи?

Сир эмас, китобхонлик даражамиз сўнги йилларда кескин пасайиб кетди. Айниқса, ўқувчи ёшларнинг китобга муносабати яхши …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE