Бош саҳифа / Жамият / Брикет тайёрланаяпти

Брикет тайёрланаяпти

Қиш мавсуми бошланиши билан аҳолининг ва ташкилотларнинг қаттиқ ёқилғи маҳсулотларига бўлган талаби ортади. Буни яхши билган “Шарғун кўмир” ОАЖ ишбилармонлари кўмир кукунидан брикет ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар. Брикет кўмир харидорлар учун ташиш-ортишга ҳар томонлама қулай, корхонага ҳам кукунга нисбатан кўпроқ даромад келтирмоқда. Бугун Шарғун кўмир кони негизида ишга туширилган бир неча ихчам-ихчам цехда кўмир кукунидан брикет тайёрланаяпти.

Айтиш керакки, “Шарғун кўмир” ОАЖ конларида модернизация туфайли кўмир ишлаб чиқариш ҳажми анча ошди. Қазиб олинаётган кўмир ва кўмир маҳсулотлари пешма-пеш буюртмачиларга етказиб берилаётир.

Самижон ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan