Бош саҳифа / Сиёсат / Брифинг ўтказилди

Брифинг ўтказилди

Вилоят адлия бошқармасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида ҳар ҳафта “Адлия ахбороти” брифинги  ташкил этиб келинмоқда.

Унда ҳафта давомида бир қатор муҳим масалалар бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумот берилаяпти.

Айни жиҳатларни ўзига қамраб олган ҳолда, жорий йилнинг 11 июлида ўтказилган брифингда 18 та қонун ҳужжати, шу  жумладан, қонун, қарор  ва  фармонлар  ҳақида  маълумотлар  берилди.  Брифинг давомида  бошқарма мутахассислари томонидан  иштирокчиларга“Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида”, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”, “Медиация  тўғрисида”ги  қонунлар  ҳамда бир қатор фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти  тушунтириб берилди.

Бундан ташқари, соҳага доир қарори қабул қилиниб, унга  мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати 2019 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилганлиги маълум қилинди. Бўлиб ўтган навбатдаги брифингда иштирок этган ОАВ  ва адлия идоралари вакиллари, нотариуслик учун стажировка ўтаётган мутахассислар соҳадаги янгиликлар хусусидаги саволларига жавоблар олишди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE