Бозорлар тўкин бўлса…

0
60

Халқ фаровонлигини белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бири — бу бозорлар. Бозорда нарх-наво меъёрида бўлсагина фуқаролар олиб борилаётган иқтисодий-сиёсий ислоҳотларга хайрихоҳ бўлади.

Бозорларда тўкинлик бардавомлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, унинг ҳажмини кўпайтириш ҳамда бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш бўйича мавжуд муаммолар ўрганилди ва уларнинг ечими юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ўзгариши ва уларга таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинмоқда. Маҳсулотлар нархи кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида пахтадан қисқартирилган ва буғдойдан бўшаган майдонларга мева-сабзавот, картошка, полиз экинлари экиш ҳамда интенсив боғлар ташкил қилиш белгиланган. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 2689,7 минг АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга йўналтирилган.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни давом эттириш мақсадида Денов туманида “Био агро” МЧЖ томонидан 500 гектар ерга замонавий технология асосида мевали дарахт кўчатларини етиштириш ҳамда 1000 гектар писта боғ ташкил этиш режалаштирилган. Бу тадбир амалга оширилиши билан 21 миллиард сўмга тенг бўлган маҳсулот етиштириш имконияти пайдо бўлади. Энг муҳими, халқимиз сараланган, ҳосилдор ва мевали кўчатларни томорқаларига экиб, ундан юқори ҳосил етиштираётгани сабаб дастурхонимиз тўкин-сочин, оилавий даромадимиз ошиб бораётир. Воҳамизда мол ва қўй гўшти аҳоли эҳтиёжидан ортиқ ишлаб чиқарилади, лекин чорва молларининг республикамизнинг бошқа ҳудудларига олиб кетилиши натижасида ушбу маҳсулотларнинг нархи бироз ошиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолатни юмшатиш мақсадида чорвачилик ва паррандачилик учун қўшимча 28, 4 минг тонна озуқа жамлаш юзасидан аниқ ишлар ва режа белгиланган. Шунингдек, жорий йилнинг охиригача чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 106 та лойиҳани тўлиқ фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Бобир РАҲМАТУЛЛАЕВ,
вилоят иқтисодиёт ва
ҳудудларни комплекс
ривожлантириш бош
бошқармаси бўлим
бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг