Бош саҳифа / Жамият / “Бозори чопмаган” пиротехника

“Бозори чопмаган” пиротехника

Вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосини фош этди.

Олдиндан олинган маълумотга асосан, Термиз шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт шифохонаси ёнида тезкор тадбир амалга оширилди. Тадбир натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ж.С 6 миллион 730 минг сўмга “Британик”, “Трения”, “Бенгальский огни”, “Соловей разбойник”, “Ракета”, “Диспилей Шел” номли жами 33 173 дона пиротехника воситаларини шартли харидорга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш. ЎРОЛОВ,
вилоят божхона
бошқармаси матбуот
хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan