Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бозор деҳқонники бўлса…

Бозор деҳқонники бўлса…

Вилоятимиз ҳудудида 16 та доимий ва ҳафтада бир кун ишлайдиган 5 та бозор мавжуд. Улардаги тўкин-сочинлик,  маҳсулотлар таннархининг арзонлиги сотувчи ва харидорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан белгиланади. Афсуски, бу борадаги ишларни ҳали талаб даражасида, деб бўлмайди. Деҳқон бозорларида олиб сотарлар фаолиятига чек қўйиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари ва хотин-қизлар қўмиталари вакилларидан иборат жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил этилган эди. Афсуски, улар томонидан амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Натижада бозор расталари олиб сотарлар томонидан эгаллаб олиниб, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хоҳлаган нархда сотилмоқда.

Яқинда вилоят ҳокимлигида бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда мактаб ярмаркаларини ташкил этишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  Уни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов олиб борди.

Йиғилишда бозорлар раҳбарлари ва мутахассисларнинг вазифаларига бўлган бефарқ муносабати танқид остига олинди. Белгиланган тартиб-қоидалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Жойларда мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан махсус қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан қатор таклифлар ўртага ташланди.

Шунингдек, мактаб ярмаркаларини ташкил этиш бўйича воҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди. Маълумки, янги ўқув йилига юқори савияда тайёргарлик кўриш учун жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябрь кунига қадар умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар таълими муассасалари, йирик савдо марказлари ва бозорларда мактаб ярмаркалари ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилган эди. Афсуски, 94 та умумий ўрта таълим мактаби, 16 та касб-ҳунар таълим муассасаси ва бозорларнинг бирортасида ҳали бу борадаги ишлар рисоладагидек ташкил этилган, деб бўлмайди. Масъулларга вазиятни тубдан яхшилаш, ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига мазкур йўналишда етарли шарт-шароит яратиш, белгиланган талабни тўла-тўкис бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

С. АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE