Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Божхонадан ўтиш янада қулай!

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан турли хилдаги товарларни олиб киришга интилиш кучайди. Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб ўтиладиган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида эса

Президентимизнинг 2019 йил 7 ноябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб, нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар божхонадан ўтаётганда ўзи билан бирга 3 килограмм гуруч, 2 килограмм ёғ, 40 килограммгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб ўтиши мумкин. Шу билан бир қаторда, учувчи аппаратлар, яъни дронларни, совуқ қуролларни олиб ўтиш таъқиқланади. Бу каби маҳсулотларни божхонадан олиб ўтишга уринган шахсларга нисбатан эса қонун ҳужжатларига асосан жиноий жавобгарлик белгиланган.

— Божхона қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ экспортга ҳам кенг йўл очилди, — дейди вилоят божхона бошқармасининг суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев. — Унга кўра, чўчқа гўшти, парранда гўшти каби маҳсулотларни четга экспорт қилиш бўйича тақиқ олиб ташланди.
Божхона фаолиятига оид янгиликларга бой ўтган мазкур матбуот анжумани вилоят Матбуот уйида вилоят божхона бошқармаси фаолиятига баҚишланди.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan