Бош саҳифа / Жамият / Божхоначига пора таклиф қилишди

Божхоначига пора таклиф қилишди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-, 211-моддаларига кўра, пора олиш ва бериш қонунда бирдай жиноят эканлиги белгилаб қўйилган.

Яъни унга кўра, ҳар иккала ҳолатда ҳам жиноятни содир этишда иштирок этган шахсларга бирдай жазо қўлланилади.

Аммо айрим фуқаролар томонидан ҳуқуқ тартибот органи ходимларини пора эвазига оғдириб олишга бўлган уринишлар ҳам учраб турибди.

Хусусан, фуқаро Ж.Ф томонидан мамлакатимиз ҳудудидан қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятномаси асосида олиб кирган “ДЕУ-ЛАСЕТТИ” русумли автотранспорт воситасининг жами 1700 АҚШ долларига ўзига нотаниш бўлган фуқароларга эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиб юбориб, фуқаро “С” исмли шахсдан 200 АҚШ долларига бир неча йил олдин ёниб кетган “Ласетти” автотранспорт воситасининг кузовини кўрсатиб, ёлғон кўрсатмалар бериб, қилган ишини ёпиб бериш учун, моддий манфаатдор қилиш мақсадида божхона ходимига 400 АҚШ доллари таклиф қилиб, пора тариқасида беришини маълум қилган. Шунга кўра, божхона ходими пора тариқасида 400 АҚШ долларини таклиф этаётган фуқаро Ф.Ж га нисбатан қонуний чора кўриш юзасидан мурожаат этган

Шундан сўнг, божхона ходими фуқаро Ф.Ж. билан учрашди. Учрашув давомида фуқаро Ф.Ж. божхона ходимига пора тариқасида 300 АҚШ долларини бераётган вақтда, вилоят божхона бошқармаси тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойида ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шоҳруз ЎРОЛОВ,

жамоатчилик ва оммавий

ахборот воситалари билан

алоқалар гуруҳи раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE