Бош саҳифа / Жамият / БОЖХОНА ФАОЛИЯТИ

БОЖХОНА ФАОЛИЯТИ

Имтиёзни суиистеъмол қилманг!

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш учун барча шарт-шароит яратилмоқда.

Шулардан бири, ҳозирда юртимиз ҳудудига импорт қилинадиган технологик жиҳозлаш жараёнида Адлия вазирлигининг 2436-сонли йўриқномаси талаблари асосида божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилганлигидир. Бироқ мазкур яратилаётган имконият ва имтиёзларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам афсуски, учрамоқда.

Жумладан, вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан олинган маълумотлар асосида, Хитой давлатининг “Xinjiang Xinbei International Trading” Co.Ltd ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган шартномага асосан “Автобетономиксер” туридаги “Sinotruk” HOWO русумли махсус автотранспорт воситасининг 1 632 170 167 сўм миқдоридаги божхона тўловларидан берилган имтиёзлар билан олиб келган фуқаро З.Ж ушбу автотранспорт воситаси типини “юкни ўзи ағдарувчи” турига ўзгартириб берилган имтиёздан мақсадсиз фойдаланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шохруз ЎРАЛОВ,
вилоят божхона бошқармаси
матбуот хизмати ходими

Портловчи детонатор ушлаб қолинди

Бугун дунёда юзага келаётган геосиёсий вазият, хавф ва таҳдидлар божхона ходимларидан юқори касбий ва жисмоний тайёргарликка эга бўлиш билан бирга доимий шайлик ва ҳушёрликни талаб этади.

Бу борада вилоят божхона бошқармаси томонидан доимий чора-тадбирлар амалга оширилиб, контрабанда ашёлари ва ноқонуний товарларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилишининг олди олинмоқда.

Жумладан, яқинда бошқарманинг “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни республикадан мамлакатимизга тунги соат 02:00 да кириб келган юк поезди вагонлари божхона назоратидан ўтказилганда вагонлардан бирининг хуфия жойига беркитилган қизғиш рангли, “ТРОТИЛОВАЯ ШАШКА. ВЕС 200 гр”, деб ёзилган портловчи модда ва унинг 1 дона детонатори борлиги аниқланиб, тўхтатиб қолинди. Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan