Бош саҳифа / Маданият / Бойсуннинг беназир шоири

Бойсуннинг беназир шоири

Бойсун табиатан гўзал ва баҳаво бўлиши билан бир қаторда ўзига яраша тари-хи ва ижодкорлари, таниқли кишиларига ҳам эга. Бу ердан турли давр-ларда турли даражадаги ижодкорлар-шоир ва тарихчилар, аллома ва хат-тотлар, арбоблар етишиб чиққан. Улар ўз юртлари довруғини ёйишган.

ХIХ асрда яшаган таниқли шоир Масеҳо Бойсуний, унинг замондоши, ажойиб хаттот Қосим Бойсуний, ХIХ аср охири ва ХХ аср ўрталаригача яшаган Ражаб Бойсуний, ХIХ асрда яшаб, ижод қилган мулла Дўст Нодир Бойсуний ва бошқалар шулар жумласидандир. Булар орасида Масеҳо Бойсуний ўзининг маданий мероси, шеъриятдаги юксак маҳорати билан ажралиб туради.

Масеҳо Бойсунийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар жуда кам. Узуқ-юлуқ маълумотларга қараганда, у амир Музаффар (ҳукмронлик йиллари 1826—1860) замонида яшаган.

Шоирнинг “Раъно ва Зебо” достонини топган ва у ҳақда тожик тилида чиқадиган “Садои Сурхон” газетасининг 1997 йилги сонларида туркум мақолалар эълон қилган ҳассос олим, профессор Аҳмад Абдуллаевнинг фикрича, Масеҳо Бойсуний амир Насрулло ҳукмронлик қилган даврда туғилган бўлса керак. Тазкирашунос Возеҳнинг “Туҳфат ул аҳбоб” (“Дўстлар туҳфаси”) асарида ёзилишича, Масеҳо бойсунликдир. Шоир ҳам ўзининг”Раъно ва Зебо” достони бошида бу хусусда тўхталиб ўтган:

Мен Бойсун мулкида тонгдан токи шом,
Эл-улус ишида банд эдим мудом.
Уларнинг дардига бўлардим малҳам,
Улар дарди билан чекар эдим ғам.

Возеҳнинг таъкидлашича, Масеҳо қози мулла Мунтаҳи фарзанди эди.

Шоир достонининг 413-саҳифасида ўз номини қози Мирзо Масеҳо тарзида битишига қараганда, у ҳам отаси каби қози бўлган. Масеҳо ҳуснихат ва иншога моҳир эди. Буни Возеҳ: “Маҳосир таҳририда ва васиқалар битишда машҳур хаттотлардан”, деб қайд этади.

Масеҳонинг 4500 байтли “Раъно ва Зебо” достони афтидан бир йил мобайнида, шоир ишдан бўш пайтларида ёзилган.

Бошқа бир тазкиранавис Ҳашмат Масеҳо достонини ўқиган эди. Шу боис Масеҳо Бойсунийни яхши шоирлардан ҳисоблаб, “Тазкират уш шуаро” асарининг 450-саҳифасида “Раъно ва Зебо” достонидан парчалар келтирган. Биз ҳам ушбу достондан бир неча мисрани форс-тожик тилидан ўз таржимамизда ҳукмингизга ҳавола этдик:

Гоҳи фурсат бўлиб, вақт этиб имдод,
Банду ташвишлардан бўлганда озод,
Фикр денгизига ўзни чоғладим,
Гавҳарий сўзларга руҳни боғладим.
Шундай қилиб ушбу миқдорга етдим,
Бир-бир одим отиб, бу йўлдан ўтдим.

Муҳаммад АЗИМОВ,
филология фанлари номзоди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE