Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган йирик лойиҳа билан танишган эди.

Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, куни кеча “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М25) конида янги табиий газга бой объект очилди. Айтиш жоизки, табиий газга бой объект ушбу конда бурғилаш ишлари натижасида топилган. Унинг ўртача бир суткалик газ оқими 300 минг кубометрга тенг.

Мазкур кондаги бурғилаш ва қуриш ишлари “Surhan gas chemical operating company” ХК МЧЖ компанияси томонидан “Eriell” компаниясини жалб қилган ҳолда маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битим доирасида амалга оширилди. Янги объектнинг очилиши билан табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмида ва янги иш ўринларини ташкил этишда муҳим ўзгаришлар бўлиши ҳам кутилмоқда.

Б. НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муқобил энергия-даромад манбаи

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекцияси» Сурхондарё ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE