Бош саҳифа / Маданият / “Бойсун баҳори”ни кенг ёритайлик!

“Бойсун баҳори”ни кенг ёритайлик!

Кечагина халқаро бахшичилик санъати фестивалига мезбонлик қилган Сурхон диёри шу ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари яна бир катта байрам муносабати билан дунёдаги кўплаб мамлакатлардан меҳмонларни чорламоқда.

Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан ҳар йили ўтказилаётган “Бойсун баҳори” фестивалига тайёргалик кўриш, уни оммавий ахборот воситаларида, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш, жаҳон оммасига бу анжуманнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва бу борада журналистлар олдида турган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Бойсун баҳори” халқаро фестивали матбуот марказининг биринчи йиғилишида ана шулар ҳақида сўз юритилиб, журналистларга тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

 — Ижтимоий тармоқларга қўйиладиган интервью, хабар, лавҳа ва мақолалар қисқа, лўнда ва аниқ далиллар асосида бўлиши лозим, — деди “Бойсун баҳори” халқаро фестивали матбуот маркази раҳбари Райҳона Раҳимова. — Суратлар эса тиниқ, профессионал дид билан олиниши, мазмундорлиги билан янада муҳим аҳамият касб этади. Ўйлайманки, Сурхондарё журналистлари бу вазифани рисоладагидек уддалашади.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE