Бош саҳифа / Адабиёт / Бойчиборнинг қайтиши

Бойчиборнинг қайтиши

Бойсун тоғда қиш келар эрта,
Бойчиборнинг синаб белини,
Билсанг агар Бойсун элини.

Юрт тулпори сафарга чиққан,
Шобердихон билар йўлини.
Олти ойлик йўл дерлар, ахир,
Така-ёвмит Сувсиз чўлини.

Қора булут келар ҳурпайиб,
Чўққиларни беркитади қиш,
Хавф-хатарлар кетар кўпайиб.
Ҳамон борар босиб босганча,

Чўққиларда яшин чақмоқда.
Кўринмайин қолган чўққилар,
Юрагимдан ўсиб чиқмоқда.
Мағрур тоғлар қолар қуршовда,

Қора туман тўсиб йўлини.
Тик чўққилар ҳануз чорловда,
Чўққиларни нишон олгин-эй,
Душманларинг толиб қуласа,

Шамолдайин, жоним, елгин-эй,
Қашқирлари чўзиб улиса.
Мард ботирлар хор қилмас ҳеч ҳам,
Ўзга юртда, ҳатто, қулини.

Зафар билан олиб келгин-эй,
Бойсун элнинг асил улини.
Олти ойлик йўл бўлар охир,
Дуо қилар бунда Барчин ёр.

Қордек оппоқ кўпикка ботиб,
Овоз берар, қайдин Бойчибор?!
Юрт ҳавосин олган тулпорнинг,
Мағрур боқиб туғдек ёлига,

Етмиш бахши дўмбира олиб,
Тонгда чиқар истиқболига.
Бойчиборнинг алпдек шаштидан,
Эриб борар чўққиларда қор.

Туёғидан юлдузлар кўчиб,
Бойсунтоғда бошланар баҳор!

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE