Бош саҳифа / Жамият / Ботулизм

Ботулизм

Баъзи-баъзида консерваланган маҳсулотлардан заҳарланганлар тўғрисида қулоғимизга чалиниб қолади. Бу бежизга эмас.

Чунки консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилиш оқибатида ботулизм касаллиги юзага келиши мумкин. Ушбу маҳсулотларга ҳар хил салатлар, бақлажон ва сабзавотлардан тайёрланган икра, бодринг ва помидор тузламалари, қўзиқориндан тайёрланган маҳсулотлар, дудланган балиқ ва колбасалар киради.

Бунинг сабаби  оддий, уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда ҳамма ҳам зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрлари ва шахсий гигиена қоидаларига тўла риоя қилмайди. Шунингдек, уларни белгиланган ҳароратда сақлашга ҳам кўпинча эътибор берилмаслиги, консервадаги ботулизм спораларини тез ривожлантиради ва заҳарли токсинлар чиқаради.

Ботулизм споралари билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши, ҳиди ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган одамда унинг белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан саккиз-ўн кунгача чўзилади. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ пайдо бўлиши, жисм лар 2 та кўриниши, ютинишнинг қийинлашиши касалликнинг клиник белгиларидир. Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Акс ҳолда, касалликнинг оғир шакллари – юрак, қон-томир ва ўпка хасталиги юзага келиши, беморнинг ҳаёти бутунлай хавф остида қолиши мумкин.

Уй шароитида консерва тайёрламаслик,  консерваларни,  бозорлардан, кўча-кўйдан, ноқонуний савдо билан шуғулланаётган шахслардан сотиб олмаслик ва истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз.

Баҳром ТУРДИЕВ,
Термиз шаҳар Давлат санитарияэпидемиология назорат маркази санитариягигиена бўлими врач ёрдамчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan