Бош саҳифа / Бош муҳаррир

Бош муҳаррир

Раҳимова Райхон
Райҳон Раҳимова

Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни 17-моддаси ва «Сурхон тонги” ҳамда «Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририятларининг низомларига мувофиқ газета таҳририяти фаолиятига якка бошчилик асосида раҳбарлик қилади.

Таҳририят ишини вилоят ҳокими ва ҳокимлик сиёсати кўрсатмалари асосида йўналтиради ва ташкил этади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарори ҳамда ҳужжатларида таҳририят зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлайди.

Газета мундарижаси мазмунини Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, маъруза ва нутқларида илгари сурилган ғоялар аҳамиятини кўрсатишга, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, давлат, жамият ва умумхалқ аҳамиятига молик бошқа ҳужжатлар моҳиятини аҳоли ўртасида изчил тарғиб қилишга, бу борада вилоятда олиб борилаётган ишларни оммалаштиришга йўналтиради.

Вилоят ҳокимлиги мажлисларида қатнашади. Вилоят ҳаётига доир тадбирлар, анжуманлар ва йиғилишларда иштирок этади ёки уларда таҳририят вакили қатнашишини таъминлайди.

Газета мундарижасини белгилайди. Макетларни (газетанинг навбатдаги сони лойиҳасини) қараб чиқади ва тасдиқлайди. Ўзгартириш ёки қўшимчалар киритади. Мақолаларни таҳрир қилади.

Чоп этишга беришдан олдин газета саҳифаларини кўриб чиқади.

Расмий ҳужжатларга, алоқа хатларига, хатлар, ариза ва шикоятлар юзасидан барча жавобларга шахсан имзо чекади.

Таҳририятга келган ҳужжат, алоқа хатлари, хатлар, ариза ва шикоятларни қараб чиқади ва ижро учун тегишли ходимларга йўналтиради.

Фуқароларни қабул қилади.

Таҳририятнинг молиявий-хўжалик масалаларини, котибият, реклама ва эълонлар бўлими, ҳисобхона ишларини назорат қилади.

Таҳририят умумий йиғилишини, режалаштириш ва газета мундарижасини таҳлил қилиш йиғилишлари (летучка)ни олиб боради.

Ўринбосарлари, масъул котиб томонидан таҳририят ходимларига берилган топшириқлар юзасидан эътирозлар туғилса, уларни тасдиқлайди ёки бекор қилади.

Ўринбосарларини вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда, қолган барча ходимларни эса бевосита тайинлайди ва озод қилади.

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE