Бош саҳифа / Жамият / Бош деворга урилгунча…

Бош деворга урилгунча…

Бугун ишончли ва хавфсиз равишда бошқа давлат валюталарини сўмга нисбатан ҳар кунги белгиланган қийматда харид қилиш ёки сотиш учун банклардан бемалол фойдаланиш имконияти мавжуд. Афсуски, қанча қулайлик берилса-да, ҳамон эски услуб, яъни халқ тили билан айтганда “қора бозор” томон ошиқаётганлар йўқ эмас. Ёхуд шу бозорда ишлаганлар ҳамон эски одатларни қўймасдан амалдаги қонунларга хилоф равишда ҳаракат қилмоқда.

Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Анвар Жумаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам даромад кўришни осон йўлини излаб, охири валюта қимматликларини айирбошлашни лозим топади. Бу ишнинг қонунга зид эканлигини ҳамда жавобгарлиги борлигини билсада, нафси ақлидан устун келади. 2020 йилнинг июль ойида у Денов туманида жойлашган Сурхон илмий марказида фуқаро Самад Ибрагимовга 2600 АҚШ долларини
26 миллион 589 минг сўмга сотаётган вақтида Департаментнинг тезкор ходимлари томонидан ушланади. Тадбир якунида ҳуқуқбузарнинг ёнида бўлган валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган яна 6900 АҚШ доллари ва 42 850,0 минг сўми ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг ҳукми билан А.Жумаевга 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ундан далилий ашё сифатида олиб қўйилган жами 9500 АҚШ доллари ва 42 850,0 минг сўм давлат фойдасига мусодара қилинди.

Шухрат Зокиров,

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

Департаментининг вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Яхшилар кўмаги Бехзодни ҳаётга ишончини қайтарди

Бир куни Бехзод мактабда тўсатдан бошланган оғриқдан кўксини чангаллаганча йиқилди. Синфдош дўстларию ўқитувчилари бир амаллаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan